Бунча гўзал инсониятнинг
Китобларда қолган ҳаёти...
Курт Воннегут ёзади: “Мен бир марта ўғлим Маркдан ҳаётнинг маъноси нима эканлигини сўрадим ва у шундай деди: “Биз бир-биримизга ҳаётда доим олға боришга ёрдам бериш учун туғилганмиз”. Иқтибоснинг маъноси тушунарли: ота ва бола бир-бирига кўмаклашиши, бир-бирини қўллаб-қувватлаши ҳақида. Бироқ гапнинг мазмуни фақат бугина эмас. Инсон ҳар дақиқада, ҳар кимга ёрдам бериши мумкин. Ҳатто Ер шарига, ҳатто бутун коинотга.
Шоир Бобур Элмурод шеърларида шундай кайфиятни кўрамиз. Лирик қаҳрамон ўзини аввало табиатнинг бир унсури деб билади. Худди майсалар, гуллар, қушлар ва бошқа жонзотлар каби. У гапира олади, у фикрлайди, бироқ барибир ўша жонзотлар каби бир яратиқ. У ҳис қила олади, у ачина олади, у ҳисларини ифодалай олади. Масалан, шохидан айрилган, эҳтимол, умрининг сўнгги дақиқаларини яшаётган каркидон тақдирига ачинади. Одам уни отди. Унинг борар жойи йўқ, буткул ҳимоясиз жонзот. Афсус, шохсиз каркидон ҳеч кимга керак эмас:
Бобур акада дунёдаги барча яратиқларни бир бутун, бир гармонияда кўра олиш фазилати бор. Кундалик ҳаётдаги воқеалардан ҳикмат топа олади. Ва албатта, шу кузатувларни шеърга айлантиради. Табиий, зўриқишларсиз ёзилган шеърлар. Ҳам завқ беради, ҳам мушоҳада қилишга мажбурлайди. Юқумлилик кучли. Шеърлардаги абадий саволлар ўқувчини ҳам ўйлантиради:
Образлар, деталлар ва манзаралар фавқулодда, хилма-хил, аммо улардаги хулосалар оғриқли: “Сунъий гулга қўниб, жон берган ари”, “ўғлининг кўзи олдида йиқилган ота”, “ўрмондаги таназзул: майнанинг ҳар куни майна бўлиши, илоннинг пўстини сотиши”, “умрида бирор аждар кўрмаган аждар овловчи”, “бедазордан ити Олапарни қидираётган болалик”, “чолнинг Худо йўқ деган хулосага келмаслиги учун отилган танга” ва бошқалар.
Ўзини дунё тақдирига дахлдор деб билиш, инсониятнинг энг гўзал ҳисларини қутқариб қолиш, ёруғ оламни покиза кўриш истаги – Б.Э. ижодининг бош томири. Бу шеърлар ортида нафақат одамзодга, балки ярадор қушлару, сарғайган майсага, икки қоя ўртасидаги бир энликкина жарда муаллақ қолган оҳуга ҳам бетаъма ҳамдард бўла оладиган инсоннинг сийрати кўриниб туради:
Аслида, ҳамма гапни шеърларнинг ўзи айтиб турибди.
👉 @xurshidabdurashid

хўжайини ҳам.
Ахир шохи йўқ деб рад этиб турса,
“Ҳайвонот боғи”нинг
Бобур акада дунёдаги барча яратиқларни бир бутун, бир гармонияда кўра олиш фазилати бор. Кундалик ҳаётдаги воқеалардан ҳикмат топа олади. Ва албатта, шу кузатувларни шеърга айлантиради. Табиий, зўриқишларсиз ёзилган шеърлар. Ҳам завқ беради, ҳам мушоҳада қилишга мажбурлайди. Юқумлилик кучли. Шеърлардаги абадий саволлар ўқувчини ҳам ўйлантиради:
Бир кун тирик қайтса уйига оҳу,ўша кун борми?
Ниш урган майсалар кўрса баҳорни.
Бир кун илон зоти сочмаса оғу,
Ўша кун келарми,
Образлар, деталлар ва манзаралар фавқулодда, хилма-хил, аммо улардаги хулосалар оғриқли: “Сунъий гулга қўниб, жон берган ари”, “ўғлининг кўзи олдида йиқилган ота”, “ўрмондаги таназзул: майнанинг ҳар куни майна бўлиши, илоннинг пўстини сотиши”, “умрида бирор аждар кўрмаган аждар овловчи”, “бедазордан ити Олапарни қидираётган болалик”, “чолнинг Худо йўқ деган хулосага келмаслиги учун отилган танга” ва бошқалар.
Ўзини дунё тақдирига дахлдор деб билиш, инсониятнинг энг гўзал ҳисларини қутқариб қолиш, ёруғ оламни покиза кўриш истаги – Б.Э. ижодининг бош томири. Бу шеърлар ортида нафақат одамзодга, балки ярадор қушлару, сарғайган майсага, икки қоя ўртасидаги бир энликкина жарда муаллақ қолган оҳуга ҳам бетаъма ҳамдард бўла оладиган инсоннинг сийрати кўриниб туради:
Очнинг кўзи билан боқдим дунёга,дон бўлиб кўринди – дунёси...
Қушнинг кўзи билан боқдим дунёга,
Нон бўлиб кўринди,