«Нефт ва газ журнали» МЧЖ «Ўзбекнефтгаз»дан «Saneg»га ўтди
«Ўзбекнефтгаз» АЖга аффилланган шахслар рўйхатида ўзгариш бўлди. Унда шу кунгача компания боқиб келган ва 100 фоиз улуш билан эгалик қилган «Нефт ва газ журнали» МЧЖ аффилланган шахслар рўйхатидан чиқарилган.
«Нефт ва газ журнали» МЧЖ 1997 йилда ташкил этилган. Фаолият тури бўйича журналлар ва даврий нашрлар нашр қилиш билан шуғулланган. Бугунгача турли шартномалар билан «Ўзбекнефтгаз» АЖ молиялаштириб келган. Корхонанинг устав фонди 175,3 млн сўмни ташкил этади.
Очиқ маълумотлардан ойдинлашишича, «Нефт ва газ журнали» МЧЖнинг таъсисчиси ўзгариб, 100 фоиз улуши «GEO RESEARCH AND DEVELOPMENT COMPANY» МЧЖга ўтган. Яъни «Ўзбекнефтгаз»га тегишли бўлган «Нефт ва газ журнали»га эндиликда «GEO RESEARCH AND DEVELOPMENT COMPANY» МЧЖ эгалик қилмоқда.
Канал орқали эълон қилинган «Saneg’нинг болалари» сарлавҳали хабарда келтирилган ўнлаб МЧЖлар қаторида айнан «GEO RESEARCH AND DEVELOPMENT COMPANY» МЧЖ ҳам бор эди. Ушбу корхонанинг 75 фоиз улушига «Саноат энергетика гуруҳи» («Санег») МЧЖ ҚК эгалик қилади. Хулоса қилиб айтганда, «Санег» билвосита «Нефт ва газ журнали» МЧЖнинг янги эгасига айланди.
ПҚ-102 сонли қарорда «Нефт ва газ журнали» МЧЖ оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар қаторида қайд этилган. Хусусийлаштиришнинг отаси ҳисобланган Давлат активларини бошқариш агентлиги бу битим бўйича бирор ахборот эълон қилмаган.
@xojayinuz