Xo‘jayin


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Ўзбекистон ва жаҳон миқёсидаги раҳбар шахслар ҳақида муҳим воқеалар ҳамда энг сара хабарлар
Админга ёзиш учун махсус бот — @xojayinuzbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


404

«Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши курашиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Президент Фармони «Lex.uz»да эрталабдан бери 404.

@xojayinuz


Юридик шахсларнинг МИБдан қарзи бор ёки йўқлигини текширса бўлади - mib.uz. Солиқдан қарзи борлигини ҳам текширса бўлади - soliq.uz.

Электрдан ҳам қарзи бор ёки йўқлигини текширса бўладиган платформа эса мавжуд эмас. Айрим маълумотларга кўра, анча-мунча қарзи бўлса ҳам электрдан узилмаётган юридик шахслар йўқ эмас. Давлат идоралари ичида ҳам талайгина.

Ташкикот ИНН рақами орқали МИБ ва солиқ қарздорлигини текшириш мумкин бўлган замонда нега электрдан қарзини жамоатчилик текшира олмаслиги керак?

@xojayinuz


Филиппович Александр Александрович «UZUM BANK» бошқарув раиси лавозимидан бўшатилди.

Унинг ўрнига Хе Светлана Зехеновна тайинланди.

@xojayinuz


Ёшларнинг «куратори» ўзгарди

Декабрь ойининг бошида Русланбек Давлетов президентнинг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди. Шундан сўнг у ёшлар масалаларининг «куратори»га ҳам айланган. Бунгача Одил Абдураҳмонов ушбу масала билан шуғулланиб келган.

@xojayinuz


Холмурадов Акмал Толмасович «Алоқабанк» бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.

@xojayinuz


Қурбонов Алишер Самадович «Алоқабанк» бошқарув раиси ўринбосари лавозимидан бўшатилди.

@xojayinuz


«Миллийбанк» - қовун, Халқ банки - майиз, «Асакабанк» - узум, «Ўзсаноатқурилишбанк» - анор, «Агробанк» - кўкатлар, «Бизнесни ривожлантириш банки» - помидор, «Туронбанк» - лимон, «Микрокредитбанк» - ҳўл мевалар, «Алоқабанк» - қулупнаю, малина етиштириш билан шуғулланар экан.

Бош прокуратура эса қуёш панеллари ўрнатиш билан банд😁

@xojayinuz


«Ўзсаноатқурилишбанк» бошқарув раисининг шахсий брендини оммалаштириш хизмати ва банк ижтимоий тармоқлардаги саҳифасини юритиш учун 2,5 млрд сўм сарфламоқда.

Банк хизматларини оммалаштириш учун банк пулини ишлатишни тушунса бўлади. Бошқа харажатларини ҳам. Аммо давлат банки нима учун банк пулидан бошқарув раисини пиар қилиши керак? Шу энди савол остига олиниши лозим.

@xojayinuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бутун қиш давомида қорасини кўрсатмаганлар баҳор келишига яқин яна пайдо бўла бошлади 😁

Мирзамаҳмудов ва устозлари «The Economist» нашридаги мақолани бир ўқиши керак. Ўша мақоланинг чоп этилишида уларнинг ҳам «беқиёс» ҳиссаси бор, ахир.

@xojayinuz


«Дори-дармон» АЖнинг бошқарув раиси лавозимидан кетди

Салихбаева Умида Саидовна «Дори-дармон» АЖ бошқарув раиси лавозимидан озод этилган.

Компаниянинг янги бошқарув раиси лавозимига эса Дустмуратов Мирзанозим Мирзабекович тайинланди.

@xojayinuz


Клоун

@xojayinuz


Самарасиз ишлар: битта иш ўрни яратишга 46,2 млн сўм сарфланган

Сўнгги 6 йил ичида (2018-2024) «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ 46,7 минг нафар бизнес эгасининг 51 мингта лойиҳасига 17,7 трлн сўм миқдорида молиявий ёрдам кўрсатган. Бунинг натижасида 382,8 минг иш ўрни яратилган». Хабарнинг айни шу жойлари сўзма-сўз келтирилди.

Бундан кўринадики, 382 800 га яқин иш ўрни яратиш учун 17 700 000 000 000 сўм маблағ йўналтирилган. Янаям аниқроқ ҳисобланса, 1 та иш ўрни яратишга 46,2 млн сўмдан ошиқроқ маблағ сарфланган. Бу энди мақтанадиган эмас, самарасиз ишлар, деб аталадиган натижа.

@xojayinuz


Суд лавозимига қайта тиклаган «Ўзбекэкспертиза» раҳбари икки ойга бормай яна ишдан олинди

11 декабрь куни Мирзо Улуғбек туманлараро судининг қарорига асосан Григорьянц Артем Александрович «Ўзбекэкспертиза» АЖ бош директори этиб тайинланганди.

21 январга келиб, у яна лавозимидан олинган ва ўрнига Василов Акром Атҳамжонович компания бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.

@xojayinuz


Иқтисодчи Отабек Бакиров ижтимоий карта лойиҳаси ҳамкор оператори сифатида «Oxinus Holding Limited» компанияси танланганига эътибор қаратди.

Тасодифни қарангки, бу компанияда ўзбекистонликлар ҳам ишлар экан.

«Linkedin» сарҳадларидан олинган маълумотга кўра, кўп йиллар Марказий банкда ва молия вазирлгида турли лавозимларда ишлаган, маълум вақт «Ипотека банк»да бошқарув раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган Фаррух Ботиров «Oxinus Holding Limited» компаниясида бош менежер сифатида уч ой аввал иш бошлабди.

Яна бошқа маълумотга кўра, «Oxinus Holding Limited» компаниясининг «туғилган жойи» (2023 йил) бугун «яшаб турган» давлати — Бирлашган Араб Амирликлари эмас, Кипр бўлиши ҳам мумкин.

@xojayinuz


«HUMO»ни «PAYNET» сотиб олди.

@xojayinuz


«ЎзАтом» раҳбари Азим Ахмедхаджаевнинг бувиси Раъно Абдуллаева вафот этди

Бир пайтлар Ўзбекистон ССР Компартияси марказий қўмитаси мафкура масалалари бўйича котиби бўлган Раъно Абдуллаева 90 ёшида вафот этди.

Раъно Абдуллаева кўп йиллар ВЛКСМ биринчи котиби, Ўзбекистон ССР КП МҚнинг мафкура масалалари бўйича котиби сифатида ишлаган.

Р.Абдуллаеванинг отаси НКВД офитцери бўлган. Бундан ташқари, у «ЎзАтом» агентлиги директори Азим Ахмедхаджаевнинг бувиси ҳам эди.

@xojayinuz


Масалага бу ташаббусни ўйлаб топган калла(лар) билан қаралса, шунда фирибгарлар жами 20 тадан кам картаси бор одамларнинг пулига тегмай, айнан 20 тадан кўпини нишонга оладими?

Яна ўша калла(лар)нинг дунёқарашидан келиб чиқилса, сим-карталарни ҳам биттадан ортиқ сотишни чекланглар. Ахир фирибгарларнинг энг асосий воситаларидан бири шу😁

@xojayinuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ғайрат Дўстов суд залидан озод қилинди. Кеч бўлса ҳам яхши хабар.

Ғайратнинг ўрнида ҳар қандай оддий фуқаролар, мисол учун олайлик, Алишер, Бахтиёр, Жўрабек, Ғулом, Баҳодир ёки бошқалар бўлиши ҳам мумкин эди, масалан.

Шундай экан, муаммони гапирганни қамаш эмас, масалани кўндаланг қўйиб, уни ҳал қилиш керак.

@xojayinuz


Бир ойлик

2 декабрь куни Мухитдинов Эркин Мадорбекович Ўрмон, биохилмахиллик ва экотуризм сиёсатини юритиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланганди.

3 январь куни эса Э.Мухитдинов Ўрмон хўжалиги агентлигига директор этиб тайинланди. Дам олиш кунларини айириб ташланса, бир ойдан ҳам кам ишлади.

Аммо ҳалигача рекорд янгиланмади😁

@xojayinuz


10 кунлик ўринбосар

10 декабрь куни Азимов Зафар Абдумажидович «Халқ банки» бошқарув раиси ўринбосари лавозимидан озод этилиб, 11 декабрь куни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари этиб тайинланганди.

28 декабрь кунига келиб эса у вазир ўринбосари лавозимидан ҳам озод этилиб, Жиззах вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағаликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

@xojayinuz

Показано 20 последних публикаций.