БАҲС
Масал
Газ ва “Свет” бир куни
Баҳслашиб қолдилар,
Синагани кучини
Аҳдлашиб олдилар.
Камбағалнинг кулбасин
Танлашди синов учун.
Ҳар не усул қўлласин,
Ҳар ким кўрсатсин кучин!
Баҳс шарти: галма-гал
Бормайдилар кулбага.
Кимни роса камбағал
Сўкса, ғолиб ўша-да!
Бир куни газ бормади,
Ўчоқ ёқди камбағал.
Чироғи порламади,
Ойга боқди камбағал.
Кунлар ўтди, ҳафталар,
Ойлар ўтди орадан.
Икков охир ҳафталаб
Бормагани-бормаган.
Камбағал сўкинмасмиш,
Ойга боқиб юрибди.
Ҳаттоки ўкинмасмиш,
Ҳатто кулиб турибди.
Бу ҳолдан икков ҳайрон,
Ҳасратларин тўкишди.
Камбағални беармон
Бўралатиб сўкишди.
Синов жойини янглиш
Танлашганин англашди.
Бошқатдан, қаср янглиғ
Иморатни танлашди.
Бир кун эмас, бир соат
Бормаганди ҳар икков,
Минг сўкиниш, минг лаънат,
Оғиздан чиқди олов!..
Ким ютди, ким ютқазди,
Бу энди кўп муҳиммас.
“Свет”бой қувиб газни,
Тўхтамасмиш бир нафас.
Кулбадаги акамиз,
Дерсиз, қандай юрибди?..
Эшитишимча, ҳануз
Ойга боқиб турибди.
18.01.2025.
©️Носиржон ТОШМАТОВ
МУШТУМ каналидан.
Масал
Газ ва “Свет” бир куни
Баҳслашиб қолдилар,
Синагани кучини
Аҳдлашиб олдилар.
Камбағалнинг кулбасин
Танлашди синов учун.
Ҳар не усул қўлласин,
Ҳар ким кўрсатсин кучин!
Баҳс шарти: галма-гал
Бормайдилар кулбага.
Кимни роса камбағал
Сўкса, ғолиб ўша-да!
Бир куни газ бормади,
Ўчоқ ёқди камбағал.
Чироғи порламади,
Ойга боқди камбағал.
Кунлар ўтди, ҳафталар,
Ойлар ўтди орадан.
Икков охир ҳафталаб
Бормагани-бормаган.
Камбағал сўкинмасмиш,
Ойга боқиб юрибди.
Ҳаттоки ўкинмасмиш,
Ҳатто кулиб турибди.
Бу ҳолдан икков ҳайрон,
Ҳасратларин тўкишди.
Камбағални беармон
Бўралатиб сўкишди.
Синов жойини янглиш
Танлашганин англашди.
Бошқатдан, қаср янглиғ
Иморатни танлашди.
Бир кун эмас, бир соат
Бормаганди ҳар икков,
Минг сўкиниш, минг лаънат,
Оғиздан чиқди олов!..
Ким ютди, ким ютқазди,
Бу энди кўп муҳиммас.
“Свет”бой қувиб газни,
Тўхтамасмиш бир нафас.
Кулбадаги акамиз,
Дерсиз, қандай юрибди?..
Эшитишимча, ҳануз
Ойга боқиб турибди.
18.01.2025.
©️Носиржон ТОШМАТОВ
МУШТУМ каналидан.