БУ КУНЛАР ЎТАДИ
Бунчалар ғам чекма, куюнма,
Бу кунлар ўтади кетади,
Мансабга миндим деб суюнма,
Бу кунлар ўтади кетади,
Кибрга берилма, зиёда,
Кун кеча эдинку пиёда,
Ҳаммаси ўткинчи дунёда,
Бу кунлар ўтади кетади.
Бошингда нима бор билмайсан,
Бу кун қон бағрингни тиғлайсан,
Эртага қувончдан йиғлайсан,
Бу кунлар ўтади кетади.
Ким нарвон қўйибди осмонга,
Ҳаммамиз эгамиз бир жонга,
Боқийлик ярашмас инсонга,
Бу кунлар ўтади кетади.
Эсла гоҳ туғулган санангни,
Куч,қувват тарк этар танангни,
Қадрига ет ота онангни,
Бу кунлар ўтади кетади.
Ғарибнинг устидан кулма сен,
Мазлумлар қалбини тилма сен,
Ўзингни худо деб билма сен,
Бу кунлар ўтади кетади.
Асролмай кўксида жонини,
Ўтди минг Хоқону, Ҳоруни,
Билгинки бу ҳаёт қонуни,
Бу кунлар ўтади кетади.
Аллоҳ кўп синайди сабримиз,
Пул билан ўлчанмас қадримиз,
Тупроқдан бўлади қабримиз,
Бу кунлар ўтади кетади.
Гар топай десанг сен саодат,
Ҳар куни сажда қил-ибодат,
Ҳаммаси Аллоҳдан иноят,
Бу кунлар ўтади кетади.
✍Хуршид Карим
Бунчалар ғам чекма, куюнма,
Бу кунлар ўтади кетади,
Мансабга миндим деб суюнма,
Бу кунлар ўтади кетади,
Кибрга берилма, зиёда,
Кун кеча эдинку пиёда,
Ҳаммаси ўткинчи дунёда,
Бу кунлар ўтади кетади.
Бошингда нима бор билмайсан,
Бу кун қон бағрингни тиғлайсан,
Эртага қувончдан йиғлайсан,
Бу кунлар ўтади кетади.
Ким нарвон қўйибди осмонга,
Ҳаммамиз эгамиз бир жонга,
Боқийлик ярашмас инсонга,
Бу кунлар ўтади кетади.
Эсла гоҳ туғулган санангни,
Куч,қувват тарк этар танангни,
Қадрига ет ота онангни,
Бу кунлар ўтади кетади.
Ғарибнинг устидан кулма сен,
Мазлумлар қалбини тилма сен,
Ўзингни худо деб билма сен,
Бу кунлар ўтади кетади.
Асролмай кўксида жонини,
Ўтди минг Хоқону, Ҳоруни,
Билгинки бу ҳаёт қонуни,
Бу кунлар ўтади кетади.
Аллоҳ кўп синайди сабримиз,
Пул билан ўлчанмас қадримиз,
Тупроқдан бўлади қабримиз,
Бу кунлар ўтади кетади.
Гар топай десанг сен саодат,
Ҳар куни сажда қил-ибодат,
Ҳаммаси Аллоҳдан иноят,
Бу кунлар ўтади кетади.
✍Хуршид Карим