Репост из: Бухоро тиббиёти
Қоракўлда тиббиёт бирлашма ходимлари билан йиғилиш ўтказилди
Сайёр қабулдан сўнг Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиев туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан кенгайтирилган йиғилиш ўтказди.
Унда туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти, бўлим мудирлари оилавий поликлиника раҳбарлари мавзуга алоқадор мутасаддилар қатнашди.
Очиқ мулоқот шаклидаги йиғилишда ижро-интизоми, ходимларнинг ишга келиб кетиши, кийиниш маданияти, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, тизимда коррупциянинг ҳар қандай турига қарши курашиш, аҳоли орасида профилактик тадбирлар ўтказиш, профилактик ва чуқурлаштирилган кўриклар ҳамда бошқа муҳим масалалар кўриб чиқилди.
Мазкур йўналишда бажарилган ишлар, олдинда турган вазифалар ҳамда уларни амалга ошириш механизмларини муҳокама қилинди.
Шунингдек, бошқарма бошлиғи бирлашма тасарруфидаги муассасаларда даволанаётган беморлар билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммо ва масалаларига қулоқ тутди. Шифохоналарнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёни ҳамда санитар аҳволни кўздан кечирди.
➡️ Бухоро тиббиёти