Хоразмда "оғизочар" деб аталадиган тадбирни турклар "ифтор супраси" дер экан. Хуллас турк қўшним Мустафо унинг таъбирича "ифторга даъват" қилди. Бордим. Онам супра деб хамир ëйганда ишлатадиган тўрт тарафи жиякли кленкани назарда тутарди. Туркларнинг супра дегани оқ газлама тўшалган улкан стол экан. Усти нозу неъмат билан тўла. Турклар "Пистиқ пиндиқ" хоразмликлар эса "чақақ" дейдиган пистаю бодомлар. Хоразмликлар "ғўўз" турклар "жевиз" деб айтадиган мағзи ëғли юмуруқдай ëнғоқ. Бир пайтлар "Минг бир кеча" эртагида номини эшитганим "кунафа" (бол ва пишлоқ қўшиб қовурулган ширинлик) "Дилбар дудоғи" "Келин бути" "Имом бойилди" пахлавий дехлавий хуллас турли емаклар. Емакларнинг лаззати ҳақида айри фикрим бор. Масалан "хошломо" деган емакнинг ичидаги эт сарëғдай юмшоқ. "ема ëнинда ëт" дейди турклар яхши таомни олқишлар экан. Яна орқага қайтсам. Мустафонинг эшигидаги зил (звонок) ни босдим. Хотин кишининг амрли саси эшитили. "Оч мустафо мисофиримз галди" Генералнинг буйруғини бажарган сержантнинг сасига монанд итоатли овоз эшитилди " Тамом. Ҳаëтим. Қўшдим" (Майли хурматли хотин ака мен чопдим) деган ҳазин ва муте сас келди. Эшик очилди. Мустафо менинг шаънимга мақтовлар ëғдирароқ тарлик (тапочка) берди. "Ҳўш галдингиз. Сафолар гатирдингиз. Орзу буюринг бла бла бла.." Собиқ совет одами бўлган мен учун бу такаллуфлар бир оз баландпарвоз ва чучмал эди. Комевояжер бўлиб ишлайдиган Мустафонинг уйи энг "шик" қўлтиқ (кресло) ва девонлар билан безатилган эди. Мовий кумач устига қабариқ олтин нақш қилинган пардаларга Ла Скала театри ҳам хавас қилса арзийди. Дастурхонга қўйилган чотол (вилка) қошиқлар пирил пирил ялтиллайди. Чехиядан келтирилган четига олтин ҳал чизилган идиш оëқ фаровонликнинг ташриф қоғози каби кўринади. Бунинг ëнида мутфак (кухня)дан келаëтган қўқи (овқат хиди) кун бўйи оч қолган ошқозонимга таскину тасаллий берарди. "буюринг буюринг"лар ортидан мен дастурхонга ўтирдим. 8 дан 27 дақиқа ўтганида оғиз очилади. Ҳали бир неча дақиқа бор. Уй бекаси ва Мустафо бу дақиқа ичида мени хуш табассум билан сийлашди. "ойлар султони рамазон" шарафига олқишли гаплар айттилди. Олдин Мустафонинг кейин хонимнинг айфонида кетма кет муаззин саси янгради. Номоз вақти бўлган эди. Олдин оғизни очдик. Хоним ичига лимон парчаси солинган бир бардак (стакан) сув¸бир бардак сут¸ кумуш тарелкада ажува (хурмони додаси) ва туз келтирди. Мен сув билан Мустафо сут билан хоним эса туз билан оғзини очди. Ажвадан ҳаммамиз бир бир олдик. Шукр дуоси ўқилгач. Номозга турдик. Мустафо имомликка ўтди. Суннатларни айри ўқидик. "Ассалому алайкум" деб ижтимоий масофага амал қилмай қучоқлашиб отамлашиб яна супрага (дастурхонга) қайтдик. "Чўпон шўрваси" деган ярим коса шўрва келди. Мустафо бунинг тарифини берди. "Гули қўтир" деган гулнинг қуритилгани солинар экан. Гулдан ҳам шўрва қилиш мумкинлидан озроқ таажжубландим. Шўрвага яримта лимонни сиқиб кейин ейиш жоиз экан. Таомил шундай. Кейин Мустафо таъбирича "Она емак" келди. Бу "Мақлуба" деган овқат эди. Иккита қозон бир бирини устига қўйилиб глобус шаклига келтирилади ва навбатма навбат айлантириб пиширилади. Атрофи гуруч ўртасида эса қўй гўшти. Катта товоқда гумбаздай бўлиб туради. Мустафо усталик билан бу гумабазни капкир кесиб менинг товоғимга бир парча солди. Мен учун бу сабзисиз палов эди. Аммо эт мукаммал лаззатли. Овқат давомида менинг тинимсиз оғзим қимирлашини уй бекаси таъминлаб турди. У эрига амр берарди. "Мустафо лутфан мисопирнинг табоғига эт қўй" "Мустафо мисопирга салата узат"