Урганч давлат университетининг мажлислар залида O’zLiDeP Хоразм вилоят кенгаши ва O’zLiDeP Урганч шаҳар кенгаши “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” бўлими билан биргаликда “Ёш тадбиркорларга O’zLiDeP мададкор” лойиҳаси доирасида “Креатив иқтисодиёт: Янги авлод тадбиркорлиги ва инновацион ғоялар” мавзусига тадбир ташкил этилди.
Тадбирда O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ислом Файзуллаев, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Алибек Ишчанов, O’zLiDeP Урганч шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Дониёр Жуманиязов, “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” бўлим мудири Иқбол Тўраева, ёшлар, партия фаоллари иштирок этди.
Тадбир давомида креатив иқтисодиёт тушунчаси, унинг юртимизда ривожланиш истиқболлари ҳамда ёш тадбиркорлар, ёшлар учун яратилаётган имкониятлар кенг муҳокама қилинди. Иштирокчилар инновацион ғояларни бизнесга татбиқ этиш, стартапларни қўллаб-қувватлаш ва рақамли иқтисодиётнинг аҳамияти ҳақида фикр алмашдилар.
O’zLiDeP вакиллари ёшларнинг бизнес ташаббусларини рўёбга чиқаришда ҳар томонлама ёрдам бериш, уларнинг лойиҳаларини ривожлантириш ва замонавий иқтисодиётда мустаҳкам ўрин эгаллашлари учун зарур шарт-шароитларни яратишга эътибор қаратишларини таъкидладилар.