Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи
“Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи” ғояси асосида O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Зиёев Ифтихор Акмалович томонидан Учтепа туманидаги “Катта Чўпонота”, “Тинчликобод” маҳаллалар ҳудудларида ёлғиз яшовчи кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъмиланган оилалар ҳолидан хабар олинди, озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди. Дарҳақиқат, ёлғиз яшовчи кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва кам таъмиланган, эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилаларга мурувват ва саховат кўрсатиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш, бу каби эзгу ташаббусларни кўпайтириш катта савобдир. Халқимиз учун азалдан меҳр-оқибат, шукроналик ва бағрикенглик тимсоли бўлиб келган инсонпарварлик моҳиятини ўзида мужассам этадиган қадрият ва анъаналарни безавол сақлаш муборак Рамазон ойида ёрқин намоён бўлмоқда.