Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Виждон эркинлиги - ҳар кимнинг ҳуқуқи!
🏢 Бугун Қонунчилик палатаси мажлисида “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
😎 Йиғилишда O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов ўз муносабатини билдирди:
#uzlidep #munosabat
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

- O'zLiDeP партияси мамлакатда тинчлик, барқарорлик, миллатлараро ва фуқаролараро тотувлик бардавом бўлгандагина демократик ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни амалга ошириш, жамиятни ривожлантириш мумкин, деб ҳисоблайди.
Партиянинг сайловолди дастурида ҳам мамлакатимизда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш, фуқароларимизни турли мафкуравий таҳдидлар, зарарли оқим ва ғоялардан ҳимоя қилиш, диний ва маънавий меросимизни чуқур ўрганиш муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланган эди.
O'zLiDeP партиясининг сайловолди дастурида белгиланган юқоридаги мақсад ва вазифалар билан ушбу Концепциянинг мазмуни тўлиқ уйғундир. Шу сабабли, кеча бўлиб ўтган фракция йиғилишда ушбу Концепция фракция аъзолари томонидан бир овоздан концептуал маъқулланди.
#uzlidep #munosabat
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг