Андижонда бошланғич партия ташкилотларининг ҳисобот - сайлов йиғилишлари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда
O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан вилоятимизда 1054 та бошланғич партия ташкилоти рўйхатга олинган. Улар орасида O’zLiDeP ғоя ва ташаббусларини, дастурий мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб этиб, ҳамиша партия томонидан амалга оширилиб келаётган истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаб, уларнинг ижросини таъминлашга ўз муносиб ҳиссаларини қўшиб келаётган бошланғич партия ташкилотлари мавжуд.
Асака туманидаги “Uz Auto Motors” қўшма корхонаси қошидаги "Энг намунали БПТ"лардан бири, 1000 нафардан зиёд партия аъзоларини бирлаштирган бошланғич партия ташкилотида ҳисобот сайлов йиғилиши ўтказилди.
Партия фаоллари даврасида ўтказилган тадбирда корхонанинг 2024 йилда амалга оширилган ишлари, шунингдек салкам 20 йиллик ҳамкорлик давомида ўзаро алоқалар мустаҳкамланиб, корхонанинг эришган ютуқлари, давлатимиз иқтисодиёти ва халқаро нуфузини оширишдаги хизматлари сарҳисоб қилинди. Бошланғич партия ташкилотининг 2025 йил учун иш режаси тасдиқланди ва 2025 йил –" Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва "яшил" иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат Дастури”даги белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда БПТнинг 2025 йилдаги устувор вазифалари белгиланиб олинди.
Ҳисобот-сайлов йиғилишида бошланғич партия ташкилотининг янги таркиби сайланди. Корхона қошидаги БПТ раислигига Шохрухбек Мамиров номзоди кўрсатилди ва барча партия фаоллари томонидан бир овоздан маъқулланди.
Йиғилиш якунида бошланғич партия ташкилотининг бир гуруҳ фаол аъзоларига партиянинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
https://t.me/uzlidep_andijon