БАЛИҚЧИЛИК ТАДБИРКОР АЁЛЛАР
OʻzLiDeP Балиқчи туман Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоллари томонидан “Бугуннинг тадбиркор аёли” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди. Тадбир Балиқчи тумани “Кўл” МФЙ ҳудудидаги “Моҳинур пардалари” МЧЖда ташкил этилди.
Мазкур тадбиркорлик субъекти раҳбари Моҳинурхон Човарова ўтган йили ўтказилган "Ишбилармон аёл -2024" кўрик-танловида 3 - ўрин соҳибаси бўлишга эришган эди. Моҳинурхон ўз қўл остида 12 нафардан иборат чевар хотин-қизларга бош-қош бўлиб, аҳоли ва ташкилотлардан тушаётган буюртмаларни ўз вақтида сифатли қилиб тайёрлаб бериб, мижозларнинг кўнглини олиб, ишончига кира олдилар. Шунингдек, парда тикувчи чеварлар буюртма ва иш намуналарини замонавий тарзда тикиб, қўшимча “Глория” дўконини ҳам очдилар. Бу ерда 8 нафар тикувчи иш юритмоқда. Корхона ойига 45 миллиондан зиёд соф даромад қилмоқдалар.
OʻzLiDeP Балиқчи туман Кенгаши аппарат раҳбари М.Тўхлибоева изланувчан, қўли гул чеварлар ишини кўздан кечирар экан, муаммоларини ўрганди. Тегишли тавсиялар бериб, уларнинг ишларига ривож тилади. Келгусида “Ишбилармон аёл” кўрик-танловларида муносиб иштирок этиб, юқори ўринларни эгаллашига умид билдирди.
https://t.me/uzlidep_andijon