O'zLiDeP - Andijon


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Tadbirkorlar va ishbilarmonlar harakati - O'zbekiston Liberal-demokratik partiyasining Andijon viloyati Kengashining rasmiy telegram kanali
📞Murojaat uchun:
+998 74 223-25-38

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


Андижон туманида аҳоли хонадонларига детекторлар ўрнатилди

“Огоҳ бўлинг – ис гази!” акцияси доирасидаги навбатдаги тадбир ЎзЛиДеП Андижон туман Кенгаши фаоллари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ш.Бозоров , ҳамкор ташкилот мутахассислари иштирокида ўтказилди. Туманнинг "Экин-тикин" МФЙнинг "Шафтолизор"кўчаси 4-уйда яшовчи "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган Насиба Тўрахонова хонодонига ис газини аниқлайдиган Газанализатор ускунаси ўрнатиб берилди.
Ҳудуддаги аҳоли вакилларига бундай хавфсизликни таъминлайдиган ускунанинг афзалликлари батафсил тушунтирилди. https://t.me/uzlidep_andijon


“ФАРОВОН ОИЛА” – ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ Ижтимоий ҳаётимизда ўз айбига иқрор бўлган, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқарган аёлнинг жазони ижро этиш муассасасидан қайтгач ижтимоий ҳаётга мослашуви анча қийин кечади. Шу боис, маҳалла, жамоатчилик, маҳаллий ҳокимлик вакиллари бундай инсонларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш жараёнида ўз таъсирларини ўтказишлари, тегишли ёрдамни беришлари зарур бўлади.
ЎзЛиДеП Избоскан туман Кенгаши “Аёллар қаноти”фаоллари томонидан “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида тумандаги “Тинчлик” МФЙда тадбир ташкил қилинди. Тадбирда ЖИЭМдан қайтган аёлларнинг жамиятга қайта интеграциясини ўрганиш, уларга қўйиладиган ижтимоий, психологик ва иқтисодий тўсиқларни аниқлаш ва уларни енгиш, жамиятда ўз ўрнини эгаллаши учун кўмаклашиш мақсадлари тўғрисида суҳбат олиб борилди. Унда партия туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, “Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари З.Хайдарова, Избоскан туман ҳокимлиги Ижтимоий муҳофаза қилиш маркази бош мутахассиси Моҳирахон Солиевалар “Тинчлик” МФЙ, “Барҳаёт” кўчасида яшовчи, 1986 йилда туғилган О.К. билан суҳбат олиб борилди.
- Халқимизда “Йиқилганни суя, қоқилганни тия” – деган мақол бор, - деди Ижтимоий муҳофаза қилиш маркази бош мутахассиси Моҳирахон Солиева. - Ҳудудимиздаги бу фуқаро 2024 йил октябрь ойида жазони ўташ калониясидан қайтган.Фуқаро Избоскан туман ҳокимлиги Ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан бир марталик моддий ёрдам билан таъминланди. Ҳозирги кунда у Избоскан туман Давлат архивига компьютер технологи вазифасига ишга жойлаштирилди.
О.К. билан суҳбатлашилганда, у ўз қилмишидан пушаймонлигини айтиб, кўрсатилган ёрдам ва эътибор учун ўз миннатдорлигини билдирди. https://t.me/uzlidep_andijon




#Таъзия

ЎзЛиДеП Андижон вилоят Кенгаши жамоаси Халқ депутатлари Андижон вилоят кенгаши депутати Малохатхон Яқубовага Волидаи муҳтарамасининг   вафоти муносабати ҳамдардлик билдиради.  Аҳли оиласи, фарзандлари ва барча яқинларига сабр жамиъил берсин. Марҳуманинг охиратлари обод, жойлари жаннатда бўлсин.

https://t.me/uzlidepandijon


БАЛИҚЧИЛИК ТАДБИРКОР АЁЛЛАР
OʻzLiDeP Балиқчи туман Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоллари томонидан “Саломатлик сари” лойиҳаси доирасида тумандаги “Исломобод” МФЙ биносида аҳоли вакиллари учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.
Тадбирда OʻzLiDeP Балиқчи туман Кенгаши аппарат раҳбари М.Тўхлибоева, партия фаоллари ва маҳалла вакиллари иштирок этиб, ҳудуддаги кам таъминланган, ногиронлиги бўлган ва тиббий ёрдамга муҳтож аҳоли қатламини жалб этишга кўмаклашдилар.
Тиббий ёрдам давомида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Андижон вилоят ҳудудий филиали мутахассислари (терапевт, кардиолог, инфекционист, педиатр, гинеколог, окулист ва бошқалар) тиббий кўрикка келган фуқароларнинг саломатликларини кўздан кечириб, уларга тегишли тавсиялар бердилар.
Шунингдек, тиббий кўрикда иштирок этган 100 нафардан зиёд фуқароларга бепул дори-дармон, тиббий анжомлар ҳам тарқатилди. https://t.me/uzlidep_andijon


Қўрғонтепада аҳоли хонадонларига детекторлар ўрнатилди

“Огоҳ бўлинг – ис гази!” акцияси доирасидаги навбатдаги тадбир ЎзЛиДеП Қўрғонтепа туман Кенгаши фаоллари, Халқ депутатлари Қўрғонтепа туман Кенгаши депутати И.Джураев , Фавқулодда вазиятлар бўлими ва ҳамкор ташкилот мутахассислари иштирокида ўтказилди. Туманнинг "Янги ҳаёт", "Жомий" ва "Олтин водий" МФЙда яшовчи кам таъминланган оилаларга халқ вакили И.Джураев хомийлигида детекторлар ўрнатиб берилди.

Ҳудуддаги аҳоли вакилларига бундай хавфсизликни таъминлайдиган ускунанинг афзалликлари батафсил тушунтирилди. https://t.me/uzlidep_andijon






Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Избосканда аҳоли хонадонларига детекторлар ўрнатилди

😎 “Огоҳ бўлинг – ис гази!” акцияси доирасидаги навбатдаги тадбир OʻzLiDeP Избоскан туман Кенгаши фаоллари, Фавқулодда вазиятлар бўлими ва ҳамкор ташкилот мутахассислари иштирокида ўтказилди.

📌 Ҳудуддаги аҳоли вакилларига бундай хавфсизликни таъминлайдиган ускунанинг афзалликлари батафсил тушунтирилди.

#uzlidep #ijtimoiy_aksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
МухаммадХумоюн Турсунбаев ЎзЛиДеП "Ёшлар қаноти" фаоли

Telegram | Youtube | Instagram | Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Азизбек Мухаммаджонов ЎзЛиДеП "Ёшлар қаноти" фаоли

Telegram | Youtube | Instagram | Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мохларойим Одилова ЎзЛиДеП "Ёшлар қаноти" фаоли

Telegram | Youtube | Instagram | Facebook


БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛМОҚДА
ЎзЛиДеП Андижон туман Кенгаши фаоллари томонидан тумандаги 1 – умумтаълим мактаби қошидаги бошланғич партия ташкилотида партиянинг ғоя ва мақсадлари тарғиботи, партия аъзолари сафини кенгайтириш, ўтган давр мобайнида корхона фаолияти сарҳисобига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни умумтаълим мактаби директори, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати М.Дадабоева очиб, ЎзЛиДеПнинг дастурий мақсад ва вазифалари, партиявий лойиҳаларнинг, сайловолди дастурида белгиланган 5 мақсад, 500 вазифанинг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириб берди.
Тадбирда партия туман Кенгаши аппарат раҳбари З.Абдуллаев иштирок этди. Тадбир ниҳоясида яна 10 нафар ўқитувчи ва ходимлар партия сафига кириш истагини билдирдилар. https://t.me/uzlidep_andijon






ЎзЛиДеП Андижон вилоят Кенгаши Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўлимининг иш режасига биноан партия Хонобод шаҳар Кенгаши томонидан "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида "1+1" лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди. Учрашувда ЎзЛиДеп Хонобод шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари М.Мусаев, халқ депутатлари Хонобод шаҳар Кенгаши депутати Я.Матқосимов ва "Бунёдкор" МФЙда фаолият олиб бораётган партия "Ёшлар қаноти" фаоли, ёшлар етакчиси Шуҳратбек Махмудовлар иштирок этди. Тадбир давомида мазкур маҳалла фуқаролар йиғинидаги "Тараққиёт " кўчасида яшовчи Мухлисабону Тўлкинова ишга жойлаш масаласида ёрдам сўради. Шу кунни ўзида муаммо хал бўлди. "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турувчи мурожаатчи М.Тўлкинова шаҳардаги "Саноат қурилиш банк"нинг маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил "Банк агенти"вазифасига ишга жойлаштирди. https://t.me/uzlidep_andijon






“Ёшларнинг жамоатчилик назорати”

Балиқчи туманидаги 61-умумтаълим мактаби битирувчилари иштирокида  “Ёшларнинг жамоатчилик назорати” лойиҳаси доирасида ёшларнинг ҳаётида  учраётган муаммоларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, шу билан биргаликда уларнинг мамлакатдаги ижтимоий ва сиёсий масалалар бўйича фикрини ўрганиш асосида давлат ва жамоат ташкилотларига таклифлар киритиш мақсадида тадбир ташкил этилди.

Мазкур тадбирда ЎзЛиДеП Балиқчи туман Кенгаши фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирок этди.

-Келажагимиз эгалари бўлган ёшларга яратилаётган шароитлар, уларнинг орзу-интилишларига  йўл очиб бериш, қизиқишларини қўллаб-қувватлаш эртага ўз мевасини беради. Бугун ўз мақсади сари қадам ташлаган ёшлар албатта, маслаҳат ва ёрдамга муҳтож бўлади.  Бугун яхши шароитда ўқиган ва яшаган, қўллаб-қувватланган ёшларимиз эртага Ватанга, жамиятимизга сидқидилдан хизмат қилади,-дейди халқ вакили С.Хонкелдиева. Шу боис,  ёшларга эътибор – келажакка эътибор, демакдир.

Шунингдек, мазкур тадбир давомида битирувчи ёшларга тадбиркорлик, ҳунармандчилик ёки   касаначилик билан  ўз бизнесини йўлга қўймоқчи бўлган  барча ёшларга  яратилаётган шароитларни янада яхшилаш, партия томонидан ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қуввватлаш бўйича  таклиф ва мулоҳазаларини бериб ўтди. https://t.me/uzlidep_andijon



Показано 20 последних публикаций.