Репост из: EkSport | Sherzod Nurmatov
Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчаси қурилишини кўздан кечирди 🏟
Бу улкан мажмуа келгуси йил юртимизда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасида Осиё ва Параосиё ўйинлари учун қурилмоқда.
🏆 Мусобақалар Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан тан олинган 29 та спорт тури бўйича ўтказилади. Уларда қитъамизнинг 45 та давлатидан 3 мингдан зиёд спортчи иштирок этиши кутилмоқда.
100 гектар майдонни эгаллаган Олимпия шаҳарчаси асосий иншоотларида жадал қурилиш кетмоқда. Хусусан, 12 минг ўринли олимпия стадиони, ҳар бири 2 мингдан томошабинга мўлжалланган велодром, сув спорти саройи, яккакурашлар ва жамоавий ўйинлар мажмуалари қад кўтармоқда.
Давлат раҳбари қулайлик ва хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Бу жараёнларни юқори даражада рақамлаштириш, сунъий интеллект воситаларидан кенг фойдаланиш лозимлигини таъкидлади.
Олимпия шаҳарчасида, шунингдек, футбол, волейбол, теннис, чим устида хоккей, енгил атлетика кабилар бўйича 15 та очиқ майдон бўлади. Музей ва офисларни ўз ичига олган маъмурий бино, боғлар, сунъий кўл барпо этилади.
📌 Осиё ўйинларидан кейин Олимпия шаҳарчасидан самарали фойдаланилади. Президент таъкидлаганидек, бу жой мамлакат спортининг илмий, амалий, ўқув-машғулот маркази бўлади. Спорт вазирлиги, Антидопинг агентлиги, Давлат спорт академияси, Жисмоний тарбия илмий-тадқиқотлар институти, Спорт турларини ривожлантириш маркази шу ерда жойлашади. Профессионал спортчиларни тайёрлаш ва маҳоратини ошириш бўйича машғулотлар ўтказилади. Ҳудудий спорт ташкилотларининг шаҳарча инфратузилмасидан фойдаланиши йўлга қўйилади.
Обуна бўлинг 👉 @uz_eksport