ЎЗИМИЗНИКИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Ўзимизнинг муаммолар. Ҳаммаси ўзимизники. Биз борини кўрсатамиз!
Фейсбукдаги саҳифамиз: https://www.facebook.com/groups/242457136891050

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Шавкат Мирзиёев 17-18 февраль кунлари расмий ташриф билан Кувайт Давлатида бўлади.

@uzimizniki_uz


Энди креатив индустрия парклари ҳудудларда ҳам барпо этилади. Улар зарур ресурс ва инфратузилма билан таъминланади.

Креатив индустрия парки резидентларига 2030 йил якунигача имтиёзли солиқ режими жорий этилади. Бунда ижтимоий ва даромад солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади, резидентлар товарларни реализация қилиш ҳажмидан қатъи назар айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бўлади.

@uzimizniki_uz


Президент имзолаган учинчи ҳужжатга кўра, Алоқабанк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиб, бунга 200 миллион доллар ажратилди.

Банк ўзини ўзи банд қилган ёшлар лойиҳалари учун 100 миллион сўмгача 7 йил муддатга имтиёзли микроқарз ажратади.

Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор бўлган, камида 20 нафар ёшни ишга олиб, кичик корхона очган ва ўқув маркази ташкил қилган ёш тадбиркорларга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади.

Банк кредитларининг камида 30 фоизи хотин-қизлар тадбиркорлиги учун йўналтирилади.

@uzimizniki_uz


Шавкат Мирзиёев:

Илгари олий таълимда 1 та ўрин учун камида 10 нафар йигит-қиз кураш олиб борар эди. Қисқа даврда олийгоҳлар сони 3 баробар оширилди. Тизимда қамров 42 фоизга етди.

Хотин-қизларга контракти давлат томонидан қоплаб берилаётгани ҳисобига талаба қизлар сони 11 карра кўпайди.

Мен бир ҳаётий фикрни такрорлашдан чарчамайман: битта қизни ўқитсак, бутун оилани ўқитган бўламиз. Оила билимли, маърифатли бўлса, бутун жамият билимли, маърифатли бўлади. Бу борадаги ишларни янада жадал давом эттирамиз”, — деди президент.

Ўтган 25 йил ичида давлат ҳисобидан 800 нафар ёшлар хорижга ўқишга юборилган бўлса, биргина “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали сўнгги 7 йилда 3 баробар кўп ўғил-қизларимиз бундай имкониятга эга бўлди.

Энди, Ёшлар агентлиги хорижда ўқиётган ҳар бир талабага бош-қош бўлиб, эҳтиёжларини аниқлаши, Ватанга қайтиб, ўз ўрнини топиши, муваффақиятли карьера қилиши каби масалаларда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан тенг масъул бўлиши белгиланди.

@uzimizniki_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Расул Кушербаев огоҳлантириш билан чиқди:

Мошенниклар энди "РОВД"данмиз, сизга жиноят иши очилди деб тел қилишяпти 😨

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз..

@uzimizniki_uz


#Boburday

Бугун шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йил, 14 февралда таваллуд топган.


@uzimizniki_uz


Одам ҳамшира хонасичи?!

@uzimizniki_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Битта китоб ўқиган маҳбуснинг жазо муддати 3 кунга қисқартирилади

Жиноят кодексига китоб ўқишга жалб қилиш орқали маҳкумларни ахлоқан тузатиш бўйича янги 74-1-модда киритилмоқда. Унга кўра, фақат жазо муддатини тўлиқ ўташи лозим бўлган маҳкумларга нисбатан тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқиган ва белгиланган тартибда имтиҳон топширган тақдирда жазосини 3 кунга қисқартириш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 73, 74-моддалари асосида эса жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки енгилроғи билан алмаштириш масаласини ҳал этиш вақтида ҳам китоб ўқиганлик инобатга олиниши белгиланяпти.

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

@uzimizniki_uz


Ўзбекистонда 1 майдан қамоқдан озод этилган шахсларга 2,25 млн сўм миқдоридаги бир марталик нафақа пули тўланади.

@uzimizniki_uz


Сизлар билан фахрланаман! Терма жамоамиз Осиё чемпиони!

@uzimizniki_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кимдир ўламан деса, кимдир куламан дейди😡

Хулоса: Шоир бўлинглар...

@uzimizniki_uz


Баьзи бир ишларни баъзан бўрттириб юборишади-е

@uzimizniki_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
15-20 йилдан бери қизиқчилик қилаётганлардан зўр гапираяпти. Россияча гапиради, уларда шева бошқача экан, дейди-я. 🤣

@uzimizniki_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эшитинг ва хулоса қилинг‼️

@uzimizniki_uz


#Президент_ташаббуслари

Мактаблардаги ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларига 50 фоизлик устама қўшиб берилади


Президентнинг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

@uzimizniki_uz


No comment

@uzimizniki_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#бугунимиз

2 дақиқалик видео, бир олам маъно.

Кредит, лавз, радар, такси, метан, психотроп, трейдинг, треш контент, жигар...

@uzimizniki_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🟩 Яшил байроқ ҳам бор экан ва бу нормал......

@uzimizniki_uz


“Метан заправкалар” ҳозирги режимда ишлашда давом этиши белгиланди. Яъни, уларнинг фаолияти ҳудудлардаги талаб ҳамда газ қувурларидаги босимдан келиб чиққан ҳолда йўлга қўйилади - Энергетика вазирлиги

@uzimizniki_uz


Президент матбуот хизмати:

Ижтимоий тармоқларда Президент Администрациясида штат бирликлари камида 50 фоизга, бошқа давлат ташкилотларида ҳам қисқартириш бўлиши ҳақида расман тасдиқланмаган маълумотлар тарқатилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, барча даражалардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, шу жумладан Президент Администрациясидан тортиб қуйи ташкилотларгача бўлган барча идораларда штат бирликларини мақбуллаштириб бориш ишлари бу - доимий жараён ҳисобланади.

Бундан кўзланган асосий мақсад – бир-бирини такрорловчи функцияларни қисқартириш, давлат бошқаруви тизими ва давлат хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, барча идораларда бюджет маблағларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлаш.

Бу жараённинг ҳажми ва кўлами қай даражада бўлиши, мазкур йўналишда тегишли ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилганидан кейингина маълум бўлади.

Шу сабабли, оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу мавзуга доир хабарларни тарқатишда фақат расмий манбаларга таянишни сўраймиз.

@uzimizniki_uz

Показано 20 последних публикаций.