Амалдорларни даромадини декларация қилишга оид қонун 1 апрелгача ишлаб чиқилади
Президент давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонунни қабул қилиш вақти-соати келгани таъкидланди. Бу борада жамоатчилик фикри жуда муҳимлиги қайд этилди.
Мутасаддиларга тез фурсатда ушбу қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйиб, 1 апрелгача киритиш топширилди.
Ноқонуний бойлик орттириш учун жавобгарлик масаласини ҳам ўйлаб кўриш зарурлиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда амалдорларнинг мол-мулки декларация қилинишига оид талаб Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 6 июлда қабул қилинган Фармонида назарда тутилган. Унда 2022 йил 1 январдан бошлаб, давлат хизматчилари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилиши белгиланганди.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X