Сурия янги ҳукумати Россиядан Башар Асадни топширишни талаб қилди
Сурия янги ҳукумати собиқ президент Башар Асадни Россиядан топширишни талаб қилди. Бу ҳақда Reuters ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, бу талабни Сурия президенти, "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" (ҲТШ) гуруҳи етакчиси Аҳмад аш-Шаро илгари сурган.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Reuters'га бу борада изоҳ беришдан бош тортган.
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов бошчилигидаги россиялик делегация 28 январь куни Сурияга етиб келган. Бу мамлакатда ҳокимият алмашганидан кейинги илк расмий ташрифдир. Богдановнинг сўзларига кўра, "Россиянинг Суриядаги иштирокида ўзгаришлар йўқ ва томонлар маслаҳатлашувларни давом эттиришга келишиб олган".
Сурия давлат ахборот агентлиги SANA хабарига кўра, янги ҳукумат Россия билан музокаралар чоғида компенсация тўлаш масаласини кўтарган. Шунингдек, улар "муносабатларни тиклашда ўтган хатоларни инобатга олиш, Сурия халқининг иродасига ҳурмат билан ёндашиш ва унинг манфаатларига хизмат қилиш лозимлиги"ни урғулаган.
Эслатиб ўтамиз, Башар Асад Сурияни тарк этгач, Россия Ташқи ишлар вазирлиги унинг президентликдан кетганини эълон қилган. Россия президенти Владимир Путин Асад ва унинг оиласига бошпана берган.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X