Тадбиркорликка оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамада
🔴 Айни дамда Савдо-саноат палатасида Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши ва эксперт гуруҳларининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
📃 Йиғилишда тадбиркорликка оид 10 та норматив ҳуқуқий-ҳужжат лойиҳалари муҳокама қилинмоқда, жумладан:
◾️Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси
◾️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларига қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор лойиҳаси;
◾️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич кенгайтириш, замонавий назорат механизмларни жорий қилиш ҳамда мазкур тизимни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси;
◾️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича таклифлар тингланмоқда.
Соҳа мутахассислари таклифларини олиш ва лойиҳаларни янада такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган тадбир қизғин баҳс-мунозараларга бой кечмоқда.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube