Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов томонидан қурилишга оид давлат дастурлари ижроси, бюджет ҳаражатларини оптималлаштириш юзасидан Жиззах шаҳрида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.
Хусусан, Жиззах шаҳрининг “Оққўрғонлик” маҳалласидаги тиббиёт бирлашмасида 250 қатновли кўп тармоқли марказий поликлиника ва 270 ўринли туғруқ комплекси биносини қуриш, вилоят кўз касалликлари шифохонасини янгидан қуриш ҳамда Жиззах вилояти умумий юрисдикция судлари учун янги бино қуриш объектлари, М-39 автомобиль йўлининг 33 км.даги йўл ўтказгичини тўла таъмирлаш ҳамда “Ёшлар технопарки” қуриш объектларида бўлиб, пудратчилар томонидан бажарилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.
Объектлардаги ташқи ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш ва ишчилар сонини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook