Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Тошкент шаҳрида қиш мавсумини беталофат ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш давом этмоқда.
Ишчи гуруҳ томонидан қиш мавсумини беталофат ўтказиш, айниқса ижтимоий соҳа объектларида олиб борилган ишлар ҳамда авария диспетчерлик хизматларининг фаолиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Олмазор туманида жойлашган 31-сонли қозонхона, 326-сонли мактаб, Учтепа туманидаги 129-сонли мактабларда иссиқлик таъминоти ҳолати, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар, ўқувчиларларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилиб, масъуларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, прокуратура ходимлари томонидан таъминот корхоналарида ташкил этилган диспетчерлик маркарлари томонидан авария рўй берган ҳуддатларга ўз вақтида етиб
бориши ва уларни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишлар кунлик назоратга олинган.
Бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |
Telegram |
Instagram |
YouTube |
Facebook