Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
СЕНИ БИР КЎРСАМ
Осмон ҳам рангинроқ сени бир кўрсам,
Арийди шум фироқ сени бир кўрсам,
Бор дардга сўз даво ё бир гўзал қиз,
Кўўнгилда армон йўқ сени бир кўрсам.
Боғларни кезаман излабон изинг,
Шамолдан сўрайман жаннатий исинг,
Қизғаниб артгайман ёмғирли юзинг,
Юрагим бўлмас тоқ сен бир кўрсам.
Айт, қандай ўргатай дилни фироққа,
Орзуларни қандай кўмай тупроққа,
Ойдин тунлар борми биз қора халққа,
Сўзим бошқачароқ сени бир кўрсам.
Бошимда ой, юлдуз айтар қиссалар,
Чароғон дамлардан сочиб ҳиссалар,
Севгининг рақсидан бағрим эзсалар,
Йўлим яна-да оқ сени бир кўрсам.
Ёмғирдай ёғилар йўлларимга бахт,
Ҳисларим гуллайди мисоли дарахт,
Соғинчим аритиб бир ширин сўз айт,
Тугайди қалтироқ сени бир кўрсам.
07.03.2025 йил
***
https://www.youtube.com/@uzbektosh_rejissyor
***
https://t.me/uzbektoshijodi
***
ЎЗБЕКТОШ ТЎРАХОНЛИ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, драматург, режиссёр.
***
KANAL RIVOJI UCHUN HISSA QO'SHING.
👇
8600020266513261
🔝⬇️💰💸📩🇺🇿
Осмон ҳам рангинроқ сени бир кўрсам,
Арийди шум фироқ сени бир кўрсам,
Бор дардга сўз даво ё бир гўзал қиз,
Кўўнгилда армон йўқ сени бир кўрсам.
Боғларни кезаман излабон изинг,
Шамолдан сўрайман жаннатий исинг,
Қизғаниб артгайман ёмғирли юзинг,
Юрагим бўлмас тоқ сен бир кўрсам.
Айт, қандай ўргатай дилни фироққа,
Орзуларни қандай кўмай тупроққа,
Ойдин тунлар борми биз қора халққа,
Сўзим бошқачароқ сени бир кўрсам.
Бошимда ой, юлдуз айтар қиссалар,
Чароғон дамлардан сочиб ҳиссалар,
Севгининг рақсидан бағрим эзсалар,
Йўлим яна-да оқ сени бир кўрсам.
Ёмғирдай ёғилар йўлларимга бахт,
Ҳисларим гуллайди мисоли дарахт,
Соғинчим аритиб бир ширин сўз айт,
Тугайди қалтироқ сени бир кўрсам.
07.03.2025 йил
***
https://www.youtube.com/@uzbektosh_rejissyor
***
https://t.me/uzbektoshijodi
***
ЎЗБЕКТОШ ТЎРАХОНЛИ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, драматург, режиссёр.
***
KANAL RIVOJI UCHUN HISSA QO'SHING.
👇
8600020266513261
🔝⬇️💰💸📩🇺🇿