Бир камбағал киши ҳайит кечаси кўчаларни кезиб юриб, кўп одамларни гўшт-кабоблар еб ўтиришганини кўриб, оғзининг суви келиб ичи қизиганича уйига келибди.
Овқат пишириб тайёрлаб турган аёли:
-«Ҳайтингиз муборак бўлсин азизим!» - дея дастурхонга сузиб келган таомнинг ичида фул (ловия) дан бошқа ҳеч нарса йўқ эмиш. Совуққина қилиб:
- «Сенга ҳам»-дебдию, овқатни ея бошлабди.
Ловияларни еб, устидаги пўстини айвоннинг деразасидан кўчага қараб отар ва ўзига ўзи:
-« Нега энди ҳамма одамлар мазза қилиб гўшт ейди-ю,мен эса ловия еб ўтиришим керак..» - дея ҳасрат қила бошлабди.
Дунё кўзига тор куриниб уйидан кўчага чиқса, деразаси тагида бир бечора одам отилган ловия
пўстлоқларини пуф-пуфлаб чангидан тозалаб еяётган эмиш ва :
-«Қанча-қанча бечораларга насиб этмаган ризқни менга берган Аллоҳимга шукрлар булсин»- деб қайта-қайта ҳамдлар айтармиш...
Бу ҳолни кўрган камбағал кўзларига ёш олиб:
- « Розиман эй Раббим, берган насибангга розиман»-деганича уйига кириб кетибди.
Ҳаётда ишонч-умид билан яшанг, чунки Аллоҳ сиз билмаган нарсаларни билгувчидир..
Сизни ўзингизга мос шаклдаги ҳаётни сиз учун чизиб қўйгандир!!
Барча бошингизга келган қийинчиликларни орқага ташланг ва кўнглингиз тусаган нарсалардан
тийилишга қалбингизни ўргатинг..
Чунки, сиз маҳрум бўлган нарсаларингиздан нима сабабли маҳрум бўлганингизни билмайсиз, аммо, Аллоҳ билгувчидир!
#audio223
Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇
https://telegram.me/uzbekkonsert_andijan