Репост из: Rasul Kusherbayev
Яширин иқтисодиёт туфайли давлат бюджети $2,4 млрд зарар кўрмоқда
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев йил бошида 2024 йилдаги макроиқтисодий барқарорликни ва иқтисодий ривожланишни таъминлашнинг устувор вазифаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда бу ҳақида маълум қилди.
Хўш, бу зарарнинг асосий қисми нимага бориб тақалябди? Узоққа боришга ҳожат йўқ, 2023 йилдаги ноқонуний тамаки савдосидан кўрилган зиённи эслаш кифоя — бу қарийб 1 триллион сўмни ташкил этган эди. Тасаввур қилинг, бу маблағга қанча реконструкция ишлари, тиббиёт ва таълим соҳасида ижобий ўзгаришлар ва ижтимоий ҳимоя имкониятларини яратиш мумкин эди?
Афсуски, ҳанузгача водий вилоятларидаги чегара ҳудудлари контрабандачиларнинг асосий нуқтаси бўлиб қолмоқда. Жумладан, Наманган 47,8%, Фарғона 35,4%, Андижон 19,1% ва Қўқон шаҳрида 31,9%лик кўрсаткич аниқланди. Фарғона водийсида ноқонуний тамаки бозорининг умумий улуши бутун Ўзбекистон бўйича жами ҳажмнинг 30,1 фоизини ташкил этябди.
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига қарасак, ноқонуний савдодан кўрилган зарар 80 млн долларни ташкил қилиши мумкин. Шубҳасиз, бу кичик рақам эмас ва ундан аввало давлат бюджети ва фуқаролар зарар кўришлари аниқ. Чунки, аввало, ноқонуний савдо сабабли инфратузилма, соғлиқни сақлаш, ижтимоий дастурларни ривожлантириш учун маблағ тақчиллиги юзага келса, шунингдек, бозорда ноқонуний ва адолатсиз рақобат юзага келади. Натижада, даромад камаяди, саноатга сарфланадиган инвестициялар қисқаради.
Демакки, хушёрликни кучайтириш вақти келди. Бу ҳолатларни чегаралар ва савдо нуқталарида назоратни янада кучайтириш, халқ орасида контрабанда ҳамда унинг оқибатлари ҳақида хабардорликни ошириш лозим. Бир нарсани тушунишимиз керак, ноқонуний савдодан муайян шахслар фойда олар, бироқ унинг оқибатларидан бутун халқ зиён кўриши аниқ.
👉 @r_kusherbayev