Reuters: Дамашққа Башар Асад даврида Россияда босилган миллиардлаб Сурия фунтлари етиб келди
Агентлик манбаси хабарига кўра, гап "юзлаб миллиардлар" ҳақида кетмоқда. Аl Hadath телеканали манбалари ушбу суммани 300 миллиард Сурия фунти (расмий курс бўйича тахминан 23 миллион доллар) деб баҳолаган.
Reuters суҳбатдошининг таъкидлашича, бу пуллар Башар Асад даврида босилган, лекин у ҳокимиятдан ағдарилишидан олдин Россия пулларни Сурияга етказиб беришга улгурмаган.
“Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” гуруҳи Сурияда ҳокимиятни қўлга киритгач, Россиянинг “Гознак” давлат корхонасига банкноталар босиб чиқаришни тақиқлаган. Шу билан бирга, Financial Times нашрининг қайд этишича, Сурия Ғарбда пул босиб чиқариш хизматини буюртма қила олмайди, чунки мамлакатга нисбатан жорий этилган санкциялар бунга йўл қўймайди.
Сурия кескин валюта танқислиги билан юзлашган. Reuters манбаси маълумотларига кўра, мамлакат Марказий банкининг захиралари 200 миллион доллар атрофида. Халқаро валюта жамғармаси баҳосига кўра, фуқаролик уруши бошланишидан бир йил олдин, 2010 йилда, Сурия захиралари 18,5 миллиард долларни ташкил этган.
FT билан суҳбатлашган суриялик бизнесменнинг сўзларига кўра, одамлар банк ҳисоб рақамларига пул қўйишдан қўрқмоқда, чунки улар кейинчалик ўз маблағларини қайтариб ололмасликларидан хавотирда. Шу билан бирга, мамлакатда ҳали ҳам муомалада бўлган 2000 Сурия фунтида ағдарилган Башар Асаднинг сурати бор.
https://t.me/uzaxborot