АХБОРОТ | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Кун Давомида Энг Сўнги Янгликлар
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг
Reklama: @

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇷🇺🇺🇦 Россия Федерацияси Южмашга ядросиз гипертовушли баллистик ракета билан ҳужум қилди - Путин

21 ноябр куни Украинага қилинган ҳужумда РС-26 Рубеж қитъалараро баллистик ракетасидан эмас, балки янги типдаги ўрта масофали «Орешник» тизимидан фойдаланилган.

Путиннинг сўзларига кўра, ракета ҳужумлари — АҚШ ва Британия қуроллари билан Россияга қилинган сўнгги ҳужумларига жавобан амалга оширилган.

👉 https://t.me/uzaxborot


Эртага Cobalt учун шартнома очилади

UzAuto Motors компанияси эртага 10:00да Chevrolet Cobalt GX-STYLE AT PLUS ва GX-MIDNIGHT AT автомобиллари учун контрактация бошланишини маълум қилди.

Автомобилларни харид қилиш учун шартномани UzAM расмий сайти орқали олиш мумкин бўлади.

👉 https://t.me/uzaxborot


🇷🇺 Роскомнадзор: Россияда VPN хизматлари ҳақида гапириш 2029 йилгача тақиқланади

Тақиқ 30 ноябрдан кучга киради. Ушбу қонунга кўра, VPN ҳақидаги ҳар қандай маълумотни, ҳатто статистикани ҳам тарқатиш тақиқланади.

"Фақат банклар ва давлат идоралари бундан мустасно, чунки уларнинг зарурий тизимларга масофадан хавфсиз кириш учун BPN керак", дейилади Роскомнадзор хабарида.

https://t.me/uzaxborot


🇯🇴 Фаластинга қурол ёрдами кўрсатган собиқ Иордания депутатига 10 йиллик қамоқ жазоси

Иордания суди Ғарбий Соҳилдаги Фаластин қаршилик кучларига қурол олиб ўтишга уринган депутат Имад ал-Удванни 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

🔜 Удван 23 апрел куни Алленби назорат-ўтказиш пунктида ўз машинасига яширинган 200 га яқин тўппонча ва М-16 автоматларини олиб ўтмоқчи бўлган вақтида қўлга олинган.

👉 https://t.me/uzaxborot


Украиналик мутахассислар Россия ядровий ҳужуми содир бўлган тақдирда ҳудудларни тозалаш бўйича АҚШда ўқитилган - Defence One

👉 https://t.me/uzaxborot


🇷🇺🇺🇿 Шавкат Мирзиёев Россия Бош прокурорини қабул қилди

Учрашувда, терроризм, экстремизм, кибержиноятлар, коррупция ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш соҳаларида, жиноий активларни қайтариш, сунъий интеллектни жорий этиш ва рақамлаштириш борасида бош прокуратуралар ўртасидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Игор Краснов Ўзбекистон БМТда эълон қилинган ахборот-коммуникация технологияларидан жиноий мақсадларда фойдаланишга қарши курашиш бўйича кенг қамровли халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш бўйича Россия ташаббусини қўллаб-қувватлаганини алоҳида қайд этди.

👉 https://t.me/uzaxborot


Россия Федерацияси Украинага ҳужум қилиш учун 1500 та ракета тўплади, - РБК-Украина

20-ноябр ҳолатига кўра, Россияда:
▪️Искандер-М (баллистик) - 350.
▪️Искандер-К (қанотли) -210.
▪️Х-101 - 220.
▪️Калибрлар - 390.
▪️Кинжал - 70 та.
▪️Х-22 - 230.
▪️КН-23 (КХДР) - 45.

Бундан ташқари, Россия Федерациясида ойига 900 га яқин "шаҳид" дронлари ишлаб чиқарилади.

https://t.me/uzaxborot


Politico: Украина президент Байден маъмуриятидан Россия ҳудудига зарбалар бериш учун Американинг Tomahawk ракеталаридан фойдаланишга рухсат беришни сўраши мумкин

Нашр бу ҳақда Украина Олий Радасининг Миллий хавфсизлик, мудофаа ва разведка қўмитаси раиси ўринбосари Егор Черневга таяниб хабар бермоқда.

https://t.me/uzaxborot


Валерий Залужний "2024 йилда учинчи жаҳон уруши бошлангани"ни айтди

Украинанинг Буюк Британиядаги элчиси ва Украина Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони бундай фикрни “Украйинская правда” нашри томонидан тақдим этиладиган йиллик “УП 100” мукофотини топшириш маросимида сўзлаган нутқида билдирди.

"Менимча, 2024 йилда учинчи жаҳон уруши бошланган деб ҳисоблашимиз мумкин. Чунки 2024 йилда Украина қаршисида фақат Россия тургани йўқ. Энди бизни қаршимизда Шимолий Корея аскарлари ҳам турибди. Украинада аллақачон Эрон Shahed'лари тинч аҳолини очиқчасига, ҳеч иккиланмасдан ўлдирмоқда. Украинада Хитой снарядлари портлатилмоқда, эҳтиёт қисмлари Россия ракеталарида қўлланилмоқда", — деди Залужний ўз нутқида.

https://t.me/uzaxborot


🇰🇵🇷🇺🇺🇦 Бу генерал (уч юлдуз) Ким Ёнг Бок, Шимолий Корея армияси махсус кучлари қўмондони ва Украинадаги урушда Шимолий Корея кучлари қўмондони - Wall Street Journal

https://t.me/uzaxborot


🇷🇺🇺🇦 Украина шарқий фронти Россия босимига дош беролмаслиги мумкинBBC

Россия кучларининг ҳозирги тезкор ҳужум суръати сақланиб қолса, Украинанинг шарқий фронти қулаш хавфи остида қолади. Бу ҳақда экспертлар фикрига таяниб, BBC хабар берди.

Экспертларга кўра, АҚШ Президенти Жо Байденнинг Украинага пиёдаларга қарши миналарни етказиб бериш ва узоқ масофали ракеталар билан Россия ичкарисига зарба йўллашга рухсат бериш қарорлари Россия кучларининг тезкор ютуқларига жавобан қабул қилинган. Вашингтондаги Урушни ўрганиш институти маълумотларига кўра, Россия жанг майдонида Украина назоратидаги ҳудудларнинг асосий логистика марказларига яқинлашмоқда.

https://t.me/uzaxborot


🇷🇺 Россия Федерацияси ядровий можаронинг олдини олиш учун масъулиятли позицияни эгаллайди, бу унинг доктринасида акс этади, - Песков.

https://t.me/uzaxborot


🇺🇸🇨🇳🇰🇵🇷🇺 АҚШ Хитойдан Шимолий Кореяга босим ўтказиш ва уларни Россияга урушда қатнашиш учун қўшин юборишдан бош тортишга мажбур қилиш учун мурожаат қилгани ҳеч қандай натижа бермади. Пекин Пхенянга қарши чора кўриш ниятида эмас.

Ғарб экспертлари Хитой 100 минг ишчини КХДРдан чиқариб юборишига умид қилишган, аммо бундай бўлмаган. Савдо-иқтисодий алоқалар аввалгидек қолмоқда.

Хитой Шимолий Кореянинг Украинадаги урушдаги иштирокини унинг Шимолий Корея иқтисодиёти устидан назоратига таҳдид деб ҳисобламайди. Шимолий Корея савдосининг 98 фоизи Хитой қўлида қолмоқда. Шимолий Корея қўшинларининг урушда қатнашиши эса икки давлат ўртасидаги шартномаларни расмий равишда бузмайди.

https://t.me/uzaxborot


🇮🇱 Исроил раҳбари Нетаняху ва мудофаа вазири Галлантга қарши Халқаро Жиноят Суди томонидан қўйилаётган жиноятлар рўйхати:

- Қотиллик шаклида инсониятга қарши жиноятлар.
- Қувғин ва бошқа ғайриинсоний ҳаракатлар.
- Қасддан тинч аҳолига ҳужум қилишни буюриш.
- Очликдан уруш олиб бориш усули сифатида фойдаланиш.

Бунга жавобан, Нетаняхунинг идораси Халқаро жиноий судни Исроилни изоляция қилишда ва мамлакатга қарши "террорчилик ҳужумларига ёрдам беришда" айблади.


🇺🇸 WSJ: Илон Маск ва Вивек Рамасвами халқаро ва нодавлат ташкилотларни молиялаштиришни қисқартиришни режалаштирмоқда

Бундан ташқари, таклифлар орасида мансабдор шахслар сонини, субсидиялар, давлат оммавий ахборот воситалари учун харажатларни қисқартириш, шунингдек, айрим федерал қоидаларни бекор қилиш ва қонунчиликка ўзгаришлар киритиш ҳам бор.

Нашр маълумотларига кўра, бу АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп маъмурияти томонидан ишлаб чиқилган "давлат харажатларини қисқартириш" режасининг бир қисми ҳисобланади.

Илон Маскнинг сўзларига кўра, бу орқали федерал бюджетни 2 триллион долларга қисқартириш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Маск ва Рамасвами Трампнинг янги ҳукумати таркибида ташкил этилиши режалаштирилган Ҳукумат самарадорлиги департаментини (DOGE) бошқараши эълон қилинган эди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекча Аниме! 😁😅
Yandex Go доставкаси махаллий рассомлар билан хамкорлигида шундай қизиқарлик видео ясашипти!

https://t.me/uzaxborot


🇭🇺🇺🇦🇷🇺🇺🇸 Венгрия Мудофаа вазирлиги Украина АҚШ ва Британия қуролларидан фойдаланган ҳолда Россияга ҳужум қилиш учун рухсат олганидан кейин Венгрия шимоли-шарқида ҳаво мудофаа тизимларини жойлаштирганини айтди.

Венгрия мудофаа вазирига кўра, уруш ўзининг энг хавфли босқичига кирган.

https://t.me/uzaxborot


🇺🇸🇺🇦 Украина АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятидан Россия ҳудудига зарба бериш учун Американинг Tomagawk ракеталаридан фойдаланишга рухсат беришни сўрашни бошлаши мумкин, деб ёзади Politico газетаси Олий Рада Миллий хавфсизлик, мудофаа ва разведка қўмитаси раиси ўринбосари Егор Черневга таяниб.

https://t.me/uzaxborot


🇷🇺🇺🇦 НАТО кучларининг Украинада пайдо бўлиши бутун дунё учун ҳалокатли оқибатларга олиб келади ва алянснинг Россияга қарши урушга киришини англатади, деди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова брифингда.

“Тушунмаяпман, эҳтимол улар НАТО контингентларининг Украина ҳудудида пайдо бўлиши алянснинг мамлакатимизга қарши урушга киришишини англатишини тушунмаяптилар, биз бу ҳақда уларга бир неча бор айтганмиз, чунки бу нафақат Европа учун, балки бутун дунё учун ҳалокатли оқибатларга олиб келади”, деди Захарова.

https://t.me/uzaxborot


🇺🇸🇺🇦 Байден Украинанинг 4,6 млрд қарзини бекор қилмоқчи

АҚШнинг амалдаги Президенти Жо Байден маъмурияти Конгрессга Украинанинг иқтисодий қарзини бекор қилиши ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда “Америка овози” хабар берди.

Хабарга кўра, Байден маъмурияти Украинанинг иқтисодий ёрдам учун берилган қарзининг ярми, тахминан 4,65 миллиард долларни бекор қилишини маълум қилган. Бу маълумотни АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Метю Миллер брифингда тасдиқлаган.

https://t.me/uzaxborot

Показано 20 последних публикаций.