Намангандаги спорт инфратузилмаси ўрганилди
Спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти Наманган вилоятининг спорт инфратузилмаси ва ёшларга бу борада яратилган шароитлар билан танишди.
Улар дастлаб Давлатобод туманидаги спорт мактаби ва янги барпо этилган дзюдо залига ташриф буюрди. Наманган дзюдо мактаби миллий терма жамоага жаҳон чемпионати совриндори Обидхон Нўмоновни етиштириб берган. Шу сабабли вилоят ёшлари орасида дзюдога қизиқиш ва ушбу спорт билан шуғулланувчилар сони сезиларли даражада ошди. Суҳбатда О.Нўмонов сингари иқтидорли спортчиларни саралаш, улар билан ишлаш борасида фикр алмашилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/672344
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе