Rajab Ro'zimuhammad ёзмоқдалар:
Интернетга кирсам фақат қалбим оғрийдиган бўлиб қолди. Шунинг учун кам киришга ҳаракат қиламан. Энг қаттиқ азоб берадигани Ислом динини қораловчилар кўпайиб кетганидир. Мусулмонларнинг қолоқлигига уларнинг эътиқоди асосий айбдор деб қаровчи адашганлар кўпайган.
Гўё дин бизни қашшоқликка, илмсизлик ва жоҳилликка элтганмиш, уларнинг фикрича. Бу жудаям нотўғри қарашлар бўлиб, ўзидан ақлли ясаб олган бундай ғаламисларнинг гапларига кўпам ишониб, эргашиб кетавермаслик керак.
Асл ҳақиқат эса қуйидагича:
Мусулмонлар бутун инсониятни уйғотишган. Илм ва маърифатни мусулмонлар ривожлантиришган. Бугунги кашфиётларнинг калити мусулмонларнинг қўлида бўлган. Ўша вақтларда мусулмонлар динга жуда яқин эди. Шунинг учун улар илғор эди.
Бугунга келиб, мусулмонлар диндан, Қуръон ва ҳадислардан мисли кўрилмаган даражада узоқлашишди. Шунинг учун орқада қолиб кетмоқдамиз. Менинг хулосам шундай. Хато бўлса хатолигини исботлаб, фикримни тўғирлашингизга яъни соғлом баҳсга тайёрман.
Диндан ҳам илмдан ҳам узоқлашиб кетган бир авлод чиқиб, ўзича динни айблаб ўтирибди.
Ғарб мусулмонларга кўрсатилган тўғри йўлни ўрганиб, шундан фойдаланиб ривожланиб олди. Ислом динига амал қилишмасада, унда кўрсатилган тўғри йўлни билиб олиб ҳаракат қилишди ва тараққий этишди. Бугунга келиб ғарб ўзининг аввалги адашган йўлига ўтиб бормоқда ва уларни мисли кўрилмаган таназзул қарши олмоқда.
Кўр-кўрона тақлид ва ҳавас билан бу масалаларга фикр билдиришни нодонлик деб биламан.
Илон Маск ойга чиқиш ҳаракатида юрганида, биз калта юбка, соқол-рўмолдан нарига ўтолмаяпмиз, -деган мазмундаги жудаям кўп постларга кўзим тушади. Илон Масклар ғарбнинг Аллоҳ кўрсатган йўлдан фойдаланиб, эришган ютуқлари меваси. Буёғига ғарбда бошқа Илон Масклар етишиб чиқмайди.
Илон Масклар етишиб чиқиши учун ғарб асрлар давомида изланган. Ғарб жамияти соғломлашган. Рост гапириш, тартибли яшаш, ҳалоллик ва ҳоказолар қонунан маданият даражасида яхши шаклланган. Шунинг учун мисли кўрилмаган кашфиётлар бўй кўрсатган. Бугунга келиб тобора айниб бораётган ғарб жамиятидан Илон Масклар етишиб чиқмаслиги аниқ.
Бизга эса ривожланишимиз учун, ойга учиш ҳақида ўйлашимиз учун ҳали бор бўлиб, жамиятда тарбия ва тартиб интизом ўрнатилиши, қонунларга риоя этилиши, ҳар ким ўз ишини виждонан бажариши, кийиниш, муомила ва мутолаа маданиятлари шакллантирилиши лозим. Ғарб ривожланишидан олдин шу санаганларимни ўз жамиятида тўғри шакллантирган. Кейин ривожланган. Ғарб жамиятида бугун тарбия, тартиб-интизом, кийиниш - муомила-мутолаа маданиятлари буткул барбод бўлишни бошлади. Оила институти таназзулга юз тутиши авж нуқталарига қараб кўтарилмоқда. Буёғига қолоқлик, таназзул ва маънавий қашшоқликнинг, маданиятсизликнинг меваси ўлароқ Илон Масклар етишиб чиқмаса керак ғарбда.
Шундай экан Илон Маск ойга учиш ҳақида ўйлаб юрганида биз ундай, биз бундай ...-дейдиган аҳмоқона постларни қўйишдан тийилиш керак бўлади.
Ривожланиш ва тараққиётга Аллоҳ кўрсатган тўғри йўлдан юрилсагина эришилади. Бошқа ҳеч қандай йўл йўқ.
Жамиятда кийиниш маданияти билан боғлиқ муаммо борми, бор. Қўйиб беринг муҳокама қилиб, тўғри йўлни топиб олсин. Олимлар ва уламолар ҳам бу ишга жиддий аралашиши лозим.
Жамиятда муомила маданияти билан боғлиқ муаммо борми, бор. Қўйиб беринг, баҳслашиб тўғри йўлни топиб олишсин. Бу ишга ҳам олимлар ва уламолар ёрдами сув ва ҳаводай зарур.
Жамиятда мутолаа маданияти билан боғлиқ муаммо борми, бор. Қўйиб беринг баҳслашиб, тўғри йўлга тушиб олсин. Бундаям олимлар ва уламоларни вазифаси муҳим аҳамият касб этади.
Жамиятда эътиқод билан боғлиқ муаммо борми, бор. Бор бўлгандаям энг жиддий даражага кўтарилган муаммо бор. Қўйиб беринг соғлом баҳслашиб, тўғри йўлга тушиб олсин. Бу масала олим ва уламоларсиз ўта жиддий тус олса оладики, ўнгланмайди...
Мен тўртта энг жиддий муаммони санадим. Буларни тўғри йўлга қўймасдан туриб, Аллоҳ кўрсатган тўғри йўлда юрмасдан туриб ойга учиш ҳақида гаплашиш ёки пост улашишни аҳмоқона деб баҳолаганим боиси шу...