Ғалати адолатсизликлар
1. Ота ўғли чекканини кўрса жазолайди — аммо ўзи чекади.
2. Дарсга/Ишга келмаган ходим эмас — келганлар уни ўрнига гап эшитади.
3. Ота-она фарзандини қўрқоқ қилиб қўядида — кейин умр бўйи қўрқоқлиги учун ерга уради.
4. Кўпчилик ўз дангасалиги сабабли кам маош олади — лекин бунга давлатни айбдор қилади.
5. Аввал ўзи эҳсон қилмасдан, яна ризқи торлиги учун ҳаётни маломат қилади.
6. Ўзи умрида югуриб кўрмаган, аммо футбол терма жамоасини устидан кулишни қойиллатади.
7. Қишлоқликлар "Асални тозаси ака" деб шаҳарликларга ўтказади, шаҳарликлар "Ака телефонни додаси" деб бузуқ телефонни қишлоқликларга ўтказади.
Кейин бир-бирини фирибгарликда айблайди.
8. Ота-она фарзандини ҳаром луқма билан катта қилади-да, фарзанди исёнкор бўлса, "Қайси гуноҳларим учун?" дея тақдирдан норози бўлади.
9. Баъзи йигитлар бир нечта қизлар билан гаплашади-да, ўзи ҳеч ким билан гаплашмаган қизни излайди.
10. Фарзанд бирор бизнес бошламоқчи бўлса, "Ҳали ёш боласан", уйда бирор иш қилиш керак бўлса, "Кап-катта йигит бўлиб қолдинг".
11. Баъзилар бировни муаммоларига қизиқмайди-да, яна уни муаммоларига ҳамма эътибор қаратишини хоҳлайди.
12. Кўпчилик соат 10 гача ухлайди-да, яна "Вақтимизда барака йўқ", деб замонни айблайди.
Сиз яна қандай ғалати адолатсизликлага гувоҳи бўлгансиз?
@ustoz_kundaligi