Сиз ҳам имтиҳонда ҳаяжонланасизми?
Бир неча йил олдин биринчи марта IELTS имтиҳонига кирдим.
Ҳаяжон ва стресс азоби қаттиқлигидан ўзимга-ўзим айтяпман:
Моҳир, инглиз тили ўқиб бало бормиди? Маза қилиб юрсанг ўласанми? Керакми шунча қийинчилик сенга?
Муҳим имтиҳон топширганлар имтиҳон стресс азоби қандай бўлишини яхши билади.
Барбара Оукли опоқининг китобларини ўқиб тушундимки — имтиҳон топширишнинг ҳам ўз сир-асрорлари бор экан:
1. "Имтиҳонга бир кун қолганда ўрганиб оларман", қабилида иш тутманг. Ўргана олмайсиз. Сабаби мия ўрганган маълумотини «ҳазм» қилиши учун вақт керак.
2. Бир кун олдин материалларга шунчаки кўз югуртириб чиқинг. Мия мускулларини толиқтириб қўйманг. Худди марафон югурувчиси бир кун олдин оёғига юклама бермаганидек, сиз ҳам енгил такрорлаб чиқинг.
3. Имтиҳондан бир кун аввал тўйиб ухланг. Уйқу миянгиздаги заҳарли моддаларни чиқариб, хотира ва диққат яхши ишлаши учун замин яратади.
4. Қийинидан осонига сакранг. Дастлаб қийин тестни ечишга ҳаракат қилинг. Қийналсангиз дарров тўхтатиб осонларига ўтинг. Бу вақтда мия автоматик равишда ҳалиги қийин тестни ечишни бошлайди. Имтиҳон охирида эса қийин тестга қайтсангиз ечиш осонлашади. Батафсил бу постимда.
5. Қўрқувни яхшиликка ишлатинг. Имтиҳон босимида инсонда кортизол гормони ишлаб, адреналин беради. Шу вазиятда сиз "мен қўрқяпман, ҳаммаси дабдала бўлди", десангиз қўрқувингиз салбий ишлайди. Аксинча, "имтиҳон ҳаяжони мени хотирам ва диққатимни кучайтиради", деб талқин қилсангиз адреналинни тўғри ишлата оласиз.
6. Чуқур нафас олинг. Кучли ҳаяжон бўлса қўлингизни қорнингизга қўйган ҳолда чуқур нафас олинг. Қўлингиз кўтарилсин, кўкрак қафасингиз кенгайсин. Шунда мияга етарли ҳаво етиб бориб, мия организмга қараб "братишкалар, менга яхши ҳаво келяпти, демак ҳаммаси жойида, қўрқманглар", дейишига олиб келади.
7. Имтиҳонда мия савол ичига чуқур кириб кетиб, хато бажарилган ишни тўғри кўрсатишга мойил бўлади. Буни олдини олиш учун бир муддат кўзингизни юмиб очинг, эътиборингизни бошқа нарсага қаратинг. Шунда умумий манзарани қайтадан кўра оласиз.
Постни имтиҳон топширувчи — ўқитувчи ва ўқувчилар билан улашинг.
Манфаатли бўлади, иншаАллоҳ.
@Ustoz_kundaligi