"Ўсмат ота" масжиди


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Шиоримиз:
1.Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.
5.Кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Аллоҳ калимаси озод қилди

Ҳазрат Умар ибн Хаттоб мусулмонларнинг аҳволларини ўрганиш учун айланиб юрар эди. Бир маҳал мудроқ босиб қолди. Шу пайт олдида қўй подасини етаклаб бир киши ўтиб қолди. Умар розияллоҳу анҳунинг уйқуси қочиб, синаб кўриш учун унга савол берди:

–Қўйларингдан бирини менга сот.

–Бу қўйлар меники эмас. Мен бир қулман. Бу қўйлар ҳожамники, – жавоб берди қул.

–Бу ерда бизни ҳожанг кўрармиди? Биттасини сот, ҳожангга бўри еб кетди деб қўяверасан, – деди Умар розияллоҳу анҳу. Бу сўзларни эшитган чўпон бир сесканиб наъра тортди:

–Эй араб биродарим! Аллоҳ кўрмайдими?!

Эртасига эрталаб Умар розияллоҳу анҳу унинг ҳожасини топтирди ва қулни ундан сотиб олиб озод қилиб юборди. Сўнг унга шундай деди:

–“Аллоҳ” калимаси сени бу дунёда қулликдан озод қилди. Умид қилурманки, охиратда дўзах азобидан ҳам озод қилса.

👉@usmat_ota


ДУО ҲАҚИДА.

كتب الدعاء فضله وآدابه
الشيخ عبد الله سراج الدين الحسيني

Дуонинг фазилатлари ва одоблари китоби.
Мусанниф: Мавлана, имом, Шайх Абдуллоҳ Сирожиддин Ҳусайний р.а. (1924-2002)

Шарҳловчи воъиз: Шайх Муҳаммад Муҳиддин Мансур ҳафизаҳуллоҳ.

Мавзу: Музтар-бечора кишининг Аллоҳ таолога қиладиган дуоси ҳақида. Пайғамбаримиз с.а.в.га бирор бир иш ғам-ташвиш келтирганида қилган дуолари ҳақида. Дуоларни қабул бўлишлиги учун амин деб айтиб туришлик ҳақида.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

72 - дарс.

@usmat_ota


📚 @usmat_ota


Assalomu alaykum va rahmatullohi va barakotuh Yana bir Juma ayyomiga yetkazgan Allohimga hamdu sanolar bo'lsin
Juma ayyomi barchamizga muborak bòlsin Jumaning hayri VA barokati siz azizlarga bòlsin 🤲🤲
Rasulimiz Sollollohi Alayhi Vassallamdan rivoyat keladi kimda kim Kaxf surasini boshidan 10 oyat yoki oxiridan 10 oyat yod olsa òsha odam Dajjolni fitnasidan qutilib qoladi deganlar😊

Juma ayyomi barchamizga muborak bòlsin uning hayri va barakoti sizlarga bòlsin 🤲🤲

🎤Siratulloh Raupov

КАҲФ СУРАСИ

👇👇👇👇
@usmat_ota


Репост из: "Ўсмат ота" масжиди
Дўстим саййидил айём жума муборак!

@usmat_ota


Репост из: "Ўсмат ота" масжиди
#Жума_табриги

Доим мени этган минг эъзоз,
Қилмаган ҳеч бирор эътироз,
Ҳурлар хафа бўлманг илтимос,
Меҳрибоним билан жаннатга кирсам!

Меҳрибоним Жума айёмингиз муборак бўлсин!

@usmat_ota


Репост из: "Ўсмат ота" масжиди
#Жума_табриги

Ўғлим Жума айёмингиз муборак бўлсин!

@usmat_ota


Репост из: "Ўсмат ота" масжиди
#Жума_табриги

У бўлмаса кўнглим доим кам,
Татимайди у сиз давлат ҳам,
Татирмиди айтинг жаннат ҳам!
Қизим билан жаннатга кирсам!

Қизим Жума айёмингиз муборак бўлсин!

@usmat_ota


Репост из: "Ўсмат ота" масжиди
#Жума_табриги

Синглим Жума айёмингиз муборак бўлсин!

@usmat_ota


Репост из: "Ўсмат ота" масжиди
#Жума_табриги

Касал бўлсам йўқлаб келганим,
Ярим кўнглим тўқлаб келганим,
Онамдан сўнг "она" билганим,
Опам билан жаннатга кирсам!

Опажон Жума айёмингиз муборак бўлсин!

@usmat_ota


Репост из: "Ўсмат ота" масжиди
#Жума_табриги

Йўлатмаган ёнимга ҳеч ғам,
Мен учун минг куюнган одам,
Отамдан сўнг кейинги "отам",
Акам билан жаннатга кирсам!

Акажоним Жума айёмингиз муборак бўлсин!

@usmat_ota


Репост из: "Ўсмат ота" масжиди
#Жума_табриги

Икки дунё мени деган зот,
Икки дунё ғамим еган зот,
Кўрсатиб мен унга илтифот,
Онам билан жаннатга кирсам!

Онажон Жума айёмингиз муборак бўлсин!

@usmat_ota


Репост из: "Ўсмат ота" масжиди
#Жума_табриги

Куним битиб дунёдан ўтсам,
Ман ҳам жаннат аҳлидан бўлсам.
Бошларига тожлар кийдириб,
Отам билан жаннатга кирсам!

Отажон Жума айёмингиз муборак бўлсин!

@usmat_ota


Репост из: "Ўсмат ота" масжиди
Бугун жума

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарлари устида туриб:
«Ёки қавмлар жумаларни тарк қилишдан тўхтарлар. Ёки Аллоҳ уларнинг қалбларига муҳр босур ва сўнгра ғофиллардан бўлурлар», дедилар».
Муслим, Насаий ва Аҳмад ривоят қилган.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ушбу ҳадисларида Жума намози ўқимаганларнинг қалбларига муҳр босилиб, ғофиллардан бўлиб қолишлари турган гап эканлигини таъкидламоқдалар.
Демак, барчамиз Жума намозини ўз ўрнида адо этишга ҳаракат қилмоғимиз лозим.

Абу Жаъд аз-Зомрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким писанд қилмай уч жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босгай», дедилар».
Сунан эгалари ва ал-Ҳоким ривоят қилган.

@usmat_ota


Репост из: "Ўсмат ота" масжиди
#КУН_ҲАДИСИ

ЖУМА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: «Қуёш ҳеч бир кунда жума кунидагидан афзал бўлиб чиқмайди ва ботмайди. Бу кундан инсон ва жинлардан бошқа ер юзидаги бор жонзот қўрқади. Масжидларнинг эшиклари олдида иккитадан фаришта ўтириб олиб, бир-бир ёзади. Биринчи келган туя қурбонлик қилган киши каби, кейин қўй қурбонлик қилган киши каби, кейин қуш қурбонлик қилган киши каби ва кейин тухум қурбонлик қилган киши каби. Имом минбарга ўтирса, саҳифалар ёпилади».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: «Ким жума куни таҳоратини чиройли қилиб, кейин жумага келса, азонни эшитса, минбарга яқин ўтириб, жимгина тингласа, икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади. Ким тошни ушласа, у лағв қилибди, ким лағв қилса, унинг учун жумъа йўқдир».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: «Қуёш чиқадиган кунларнинг яхшиси жумъадир. У кунда Одам яратилган ва у кунда жаннатга киритилган ҳамда у кунда жаннатдан туширилган. У кунда қиёмат бўлади ва у кунда шундай бир соат борки, мўминнинг Аллоҳдан сўрагани шу соатга тўғри келса, сўраганини унга беради».

@usmat_ota


ДУО ҲАҚИДА.

كتب الدعاء فضله وآدابه
الشيخ عبد الله سراج الدين الحسيني

Дуонинг фазилатлари ва одоблари китоби.
Мусанниф: Мавлана, имом, Шайх Абдуллоҳ Сирожиддин Ҳусайний р.а. (1924-2002)

Шарҳловчи воъиз: Шайх Муҳаммад Муҳиддин Мансур ҳафизаҳуллоҳ.

Мавзу: Танлаб олинган энг яхши кишиларнинг дуолари ҳақида. Аллоҳ таолонинг бандаларига берадиган фазилатлари, ҳадиялари, касалларга берадиган шифоси ва гуноҳларни кечириши ҳақидаги дуо.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

71 - дарс.

@usmat_ota


📚 @usmat_ota


ҒАМДАН УЗОҚ БЎЛИШ УЧУН...

1. Ёмон инсонлардан узоқ юрмоғинг керак. Токи касалликлари сенга ҳам ўтмасин. Зеро, руҳ шамол кабидир. Агар хушбўй нарсаларнинг устидан эсиб ўтса, ҳиди ҳам хушбўй бўлади ва аксинча. Қалб тоза руҳли, одамохун кишилар суҳбатида баҳра топади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганларидек:
"Яхши ўртоқ мушк-анбар соҳиби, ёмони эса олов пурковчи темирчи босқони кабидир. Мушки анбар эгаси ё бу хушбўйликдан бир миқдорини сенга ҳадя этади, ёки сен ундан харид қиласан, ёхуд уни ҳидлаб фойда оласан. Аммо темирчи босқонидан чиқаётган аланга ё сенинг кийимингни ёндиради, ҳеч бўлмаса унинг бадбўй ҳидидан ҳидлашга мажбур бўласан".
2. Жунуб бўлган ҳолда ётиб ухламаслигинг керак.
3. Ҳамиша таҳоратли бўлмоғинг лозим. Зеро, таҳорат энг асосий исломий тамойиллардан биридир. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладиларки:
"Етти кунда бир марта ғусл қилиб, бош ва бутун жасадни ювмоқлик ҳар бир мусулмон учун зарур бўлган амаллардандир".
Ҳар бир руҳ таҳоратсизлик ва жунублик ҳолатидан нафратланса, таҳоратли ҳолидан масрур ва хушнуд бўлади ҳамда енгил тортади.
4. Нафсингни сўроққа тутмоғинг, уни Аллоҳ ва Расулининг йўлидан юрмоқликка даъват этмоғинг даркор. Шайх ибн Арабий дейдики, шайхларимиз кундалик амал ва гапирган сўзларининг ҳисобини қилиб, дафтарларига қайд этиб боришарди. Қечқурун, хуфтон намозидан кейин эса дафтарларидаги қайдларни кўздан кечиришарди. Агар кун бўйи қилинган амаллар истиғфор талаб этса, истиғфор айтишар, тавба қилинмоғи лозим бўлса тавба, шукр керак бўлса, Аллоҳга шукрлар айтиб, сўнгра ётишарди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб шундай дейдилар:
"Киши дўстини сўроққа тутгани каби ўз нафсини тергаб, еб-ичаётганларининг қаердан келаётганлигини сўрамагунча муттақий бўлолмайди".
5. Ҳар кунги амалларингни назорат қилиб бор. Эътибор бергинчи, хайрли амалларинг кўпмикан ё ҳайвоний - ёмон амалларингми?
6. Инсонларнинг сендан юз ўгиришлари ёхуд сенга мойилликларидан таъсирлаганча алданиб қолмаслигинг керак. Чунки бу - сени қулга қул бўлмоқлик сари етаклайди. Бу эса олчоқлик белгисидир.
7. Қаҳқаҳа отиб кулмоқни тарк этишинг керак. Зеро, у сенлаги малаклик унсурини (фаришталик сифатини) ўлдиради. Шундан бўлса керакки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баланд овозда кулмаганлар. Фақатгина мулойим табассум қилганлар... Аслида қаҳқаҳа ифрот, қовоғи осиқлик эса тафритдир.
8. Кунда фақат саккиз соат ухлашга одатланиш керак. Чунки кўп ухламоқлик ҳам инсондаги малакиёт сифатларини ўлдиради, уни танбал қилади, ҳайвоний сифатларга куч бағишлайди.
9. Ўзингни кам гапиришга ўргатгин. Зеро, лақмалик - калтафаҳмлик белгиларидан бўлиб, "етти ўлчаб бир кесмоқлик"ка халал беради. Шошма-шошарлик ҳам ана шу ердан майдонга чиқади. Буни ҳамиша ёдингда тутгин.
"Ейингиз, ичингиз, фақат исроф қилмангиз" (Аъроф, 31-оят). дея марҳамат қилади.
11. Қорнинг очмагунча овқатланмаслигинг, тўймасдан дастурхон бошидан туриб кетишинг лозим.
12. Овқатланишдан олдин: "Бисмиллоҳ", еб бўлгач: "Алҳамдулиллаҳ", дейишни унутма.
13. Овқатланишга ўтирганингда ўнг тиззанг қорнингга тегадиган даражада тик бўлсин, чап оёғинг устида ўтир ва ўнг қўлда егин.
14. Кўзингни аёлларга қараш, уларнинг "чиройли" сувратини томоша қилиш каби ҳаром манзаралардан асрамоғинг зарур. Бу каби нарсалар инсондаги шаҳват унсурини ғалаёнга келтиради, ақл чироғини сўндиради ва ҳаё пардасини йиртиб ташлайди. Охир-оқибатда эса ғазабга учрайдиганлардан бўлиб қоласан.
15. Ўринсиз ҳазил-мутойиба ва мунозалардан узоқлашмоғинг лозим. Чунки булар инсон руҳига олчоқлик ва бировни мазах қилиш туйғусини жойлаштириб қўяди. Энг зарур бўлган виқор ва шахсиятнинг камол топишига халал беради.
Эй, иршод талабидаги қардошим! Юқорида санаб ўтганларимизнинг ҳаммаси манъ қилинган амаллардир. Ҳа, улардан узоқлашмоғинг даркор. Зеро, булар инсон шахсиятини йўқ қилиб, изтироб алангасига отади, уни масъулиятсиз бир ҳолга келтириб қўяди.
👉@usmat_ota




ДУО ҲАҚИДА.

كتب الدعاء فضله وآدابه
الشيخ عبد الله سراج الدين الحسيني

Дуонинг фазилатлари ва одоблари китоби.
Мусанниф: Мавлана, имом, Шайх Абдуллоҳ Сирожиддин Ҳусайний р.а. (1924-2002)

Шарҳловчи воъиз: Шайх Муҳаммад Муҳиддин Мансур ҳафизаҳуллоҳ.

Мавзу: Музтар кишининг ҳам дуоси ижобатдир. Ғам-ғуссада қолган кишининг ўғрининг зулмига қарши қилган дуоси ҳақида. Жаброил а.с.нинг Юсуф а.с. қудуққа тушган вақтда таълим берган дуоси ҳақида.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

70 - дарс.

@usmat_ota

Показано 20 последних публикаций.