Репост из: Tarixiy shaxslar
Деярли барча Кариб денгизи қароқчилари фильмини кўрган лекин кўпчилигимиз бир хақиқатни билмаймиз. Фильмнинг бош қахрамонларидан бири Жек Читтак аслида Буюк Британиялик Мусулмон денгизчи бўлган. Жек Вард 1553-йил Англиянинг Фавершам шаҳарчасида туғилган. Денгиз бўйида яшаганлиги сабабли ёшлигида балиқчилик билан шуғилланган. Испаниянинг Англияни босиб олиши самарасиз якун топганидан сўнг, 1588-йилдан бошлаб Англия қироличаси Елизабет I рухсати билан Испания кемаларини талашда оддий аскар сифатида қатнашган. 1603-йил Қирол Жеймс I тахтга чиқганида Испания билан уруш тугайди, лекин кўп денгизчилар қароқчи сифатида кемаларни талашни давом эттиришади. Жек ва унинг 30 нафар шериги билан Портсмоус портида кемани эггаллашади ва ўғирлашади, Жекни эса капитан этиб сайлашади. Сўнг улар Веит оролига сузадилар ва бошқа Виолет номли кемани эггаллашади. Жек бу кемани "кичик Жон" деб номлайди. Жек бу кемадан бошқа бир кемани, Франсияга қарашли йирик кемани эгаллашда фойдаланади. Бу билан у жанговор кемага эга бўлади. Сўнг Ўрта ер денгизига сузади. У ерда Жек 2 йил давомида савдо кемаларини талаш билан шуғулланади. 1605-йилда Инглиз ва Даниялик денгизчилар Ричард Бишоп ва Антонй Жонсонлар Жекка қўшиладилар. Кейинги йили Рениера е Содерина кемасини қўлга олади. 1607-йили Рениера е Содерина кемаси чўкишни бошлайди, Жек ва яқин денгизчилари билан Француз кемасига қочиб ўтади. Рениера е Содерина Греция яқинида 250 мусулмон ва 150 нафар инглизлардан иборат гуруҳ чўкиб кетади. Кейинчалик бошқа икки кемаси ҳам Венетсияликлар томонидан эгалланади. 250 нафар мусулмоннинг ўлими Усмон Бейни ғазаблантиради. Жек еса бунда унинг айби йуқлигини айтади. Усмон Бей агар Тунисга келса уни ўлдирмасликка сўз беради. Жек Вард Тунисга келади уни тунисликлар Жек Асфур (маьноси Жек Читтак) деб аташган. Бир йилдан сўнг Жек ва унинг бутун жамоаси Исломни қабул қилганб ва Юсуф Реисга ўзгартирди. Жек Исломни қабул қилганидан сўнг Андалусдаги мазлум мусулмон ва яҳудийларни Тунисга ташиш билан шуғилланди. Жек Читтак аслида Минглаб мусулмон ва яҳудийларни Испаниядан қочишларига ёрдам берган қаҳрамон бўлган. Жек Читтак 70 ёшида Тунисда вафот этган. Лекин Ғарб доимгидек Ислом қаҳрамонларини қароқчи ва каллакесар қилиб кўрсатишга уринмоқдалар. Бунга мисол Кариб денгизи қароқчилари филми, бу филмдаги Жек Читтак ва Капитан Барбосса аслида Испаниядаги мазлум мусулмон ва яҳудийларни қутқарган Жек Асфур (Юсуф Раис) ва Ҳайриддин. Ҳайриддинни Испания мусулмонлари Баба Аррус яьни Аррус ота деб аташган, италианлар еса Барбарос яьни қизил соқол деб аташган. Тарихни билмаслик ўзликни унитишликка сабаб бўлади.
Ихтиёр Эсанов таржимаси.
@tarixiyshaxslar_voqealar
Ихтиёр Эсанов таржимаси.
@tarixiyshaxslar_voqealar