Инсон табиатни эгалламоқда, аммо ўзини бошқара билишни ҳали ҳам ўргангани йўқ.
Бугунги кунда инсоният улкан технологиялар ва илм-фан ютуқлари билан табиатни бошқаришга уринаётган бир даврда яшамоқда.
Ернинг табиий ресурсларини қазиб олиш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини ўз эҳтиёжларимиз учун қайта шакллантириш, иқлим ўзгаришларига олиб келадиган фаолият – буларнинг барчаси инсоннинг табиат устидаги устунлигидан далолатдир. Бироқ бунинг ортида ётган ачинарли ҳақиқат шундан иборатки, инсон ҳали ҳам ўз эҳтирослари, нафси, аччиқ ва ҳавосини назорат қилишни ўрганмади.
Инсоннинг табиатни эгаллашга бўлган интилиши кўпинча ҳаддан ошишга олиб келмоқда. Ортиқча истеъмол, бойликка бўлган муҳаббат, тезкор натижаларга эришиш хоҳиши, табиатнинг ижобий қонунларини инкор этиш билан ёмонлашмоқда. Ўзини назорат қилмаган инсон бор-йўғи табиатни эмас, ўз келажагини йўқотмоқда.
Атроф-муҳитнинг ифлосланиши, глобал исиш ва биохилма-хилликнинг йўқолиши инсоннинг ўзидан узоқ муддатли оқибатларни кўра олмаслигидан дарак беради.
Агар инсон ўзини назорат қилишни ўрганмаса, унинг табиат устидаги ҳар қандай устунлиги якун якунида ўзини ҳалокатга олиб келади.
Инсон нафсини чеклашни, ресурсларни тежашни ва масъулият билан фаолият олиб боришни ўрганиши лозим. Биз табиатга фақат ресурс сифатида эмас, балки бутун ҳаёт тизими сифатида қарашни ўрганишимиз керак.
Табиатни инсоннинг шахсий манфаатига хизмат қилувчи ресурс сифатида эмас, келажак авлод учун омонат сифатида кўриш лозим.
Атроф-муҳит билан уйғунликда яшаш, уни асраш ва сақлаш инсониятнинг асосий вазифаси бўлиши керак.
Бу масала асосан мусулмон ҳамжамиятига катта масъулият юклайди. Аллоҳ инсонни ер юзига хоким қилди.
Исломда табиатни муҳофаза қилиш ибодатнинг бир қисми ҳисобланади. Ҳар бир мусулмон қуйидаги мажбуриятларни бажариши лозим:
1. Табиатга зарар етказмаслик. Ер юзини обод қилиш.
2. Мувозанатни сақлаш: ресурслардан меъёрда фойдаланиш.
3. Табиатни обод қилиш: дарахт экиш, сувни тозалаш, ҳайвонларга ғамхўрлик қилиш.
Табиатни муҳофаза қилиш нафақат ғамхўрлик, балки Аллоҳнинг амрини бажаришнинг ва унга яқинлашишнинг бир йўлидир.
Инсоннинг ҳақиқий кучи табиатни эгаллашда эмас, балки ўзини бошқара билишида.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online