Бир воқеа ўтди бошимдан, эсласам, ўзимдан хижолат чекаман. Хуллас, бир қадрдоним билан суҳбатлашаётгандик, гап орасида, бир муддат муаммоларга ўралашиб, руҳий зиқликка тушиб қолганини, ўзини ёлғиз ҳис қилгани, ҳатто шунчаки дардлашгани ҳам бир ҳамҳол тополмаганини айтиб қолди.
— Нега менга ёзмадинг? Нега қўнғироқ қилмадинг? Мен қайси кун учун борман?- дедим. "Ёздим, лекин вақтинг йўқ экан чоғи, гаплашолмадик" деди. Ҳайрон қолдим. Икки қўлим боғланган бўлсаям, албатта гаплашишим керак, қандай қилиб, эътиборсиз қолдирибман, деб ёзишмалар тарихига қарадим. Ҳа, суҳбатдошим қийин кунларга тушган кунида менга ёзган экан. Лекин шунчаки: "Салом. Қандайсан? Тинчмисан?" Мен ҳам "Салом. Шукр. Ўзинг яхшимисан?" деб жавоб берганман. Қарши тараф: "Раҳмат" дея ёзган, бўлди.
— Аслида сенга юрагимни тўкиб-сочиб, юрагим ғашлигини айтмоқчи эдим. Бир китобда ўқигандим, тушкунлик тушган кезларда кўнглингга яқин инсон билан саккиз дақиқа гаплашсанг, юрагинг ёришади. Ҳатто бу инсонга дардингни айтмасанг ҳам, суҳбат жараёнида муаммолардан халос бўлиш йўлини топишинг, ҳеч бўлмаганда, ҳаммасини енгиб ўтадиган куч олишинг мумкин, дейилганди. Сенга шунинг учун ёзгандим. Қуруққина жавоб келганди, "ҳамманинг дарди ўзига етиб ортади" деб индамай қўявердим деди.
— Унда яна шундай ҳолат бўлса, салом-аликдан кейин тўғридан тўғри САККИЗ ДАҚИҚАНГ БОРМИ? деб гап бошла. Ҳар қандай ҳолатда сен учун саккиз дақиқа ажратаман,- дея жавоб бердим.
Қиссадан ҳисса сизга ҳам асқотар, деган мақсадда бу воқеани сизларга улашдим.
✍️@umidaaziz