МУҲАММАД ХОРАЗМИЙ ВА ТИББИЁТ
Мусулмон уйғонишининг буюк намояндаси, улуғ ўзбек қомусий олими Муҳаммад Хоразмий (783 — 850) ўзининг тиббий қарашларини араб тилида илгари сурган туркистонлик илк мутафаккир саналади. Хусусан, Хоразмий инсоннинг ташқи кўриниши, яъни териси, сочи, кўзининг ранги, танасининг бақувват ёки кучсизлиги, соғлиғи яшайдигин муҳитга (ер, сув, ҳаво, озуқалар) боғлиқлигини таъкидлайди. Агap юрт тоғда жойлашган бўлиб, бу ерда шамол кучли эсиб турса, унинг аҳолиси унчалик баҳайбат бўлмайди, баданлари ингичка ва юмшоқ, терилари буғдойранг бўлади, ҳатто ундаги дарахтлар ҳам ингичка ва кичикроқ бўлади. Текисликда яшовчиларнинг таналари тоғликларга қараганда катта, гўштдор ва ҳўлроқ бўлади. Денгиз соҳилларида яшовчиларнинг кўриниши уларнинг озиқ-овқатлари, ернинг табиати, ҳавоси, суви, ҳароратига мувофиқ бўлади. Яьни улар қанчалик совуқ ва ёруғлик камроқ ерда яшасалар, терилари шунчалик оқроқ, жониворларнинг гўштларини кўпроқ есалар, баданлари шунчалик бақувват, тоза сувни қанчалик кўпроқ ичсалар, таналари шунчалик хўпроқ бўлади.
Хоразмий юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб экватордан қутбларга томон чўзилган етти иқлимдаги инсонларнинг кўриниши (физиологияси), уларнинг қайсиси яшаш учун қулайлиги хусусида ҳам фикр юритади. Масалан, Хоразмий иқлимларнинг энг иссиғи сифатида иккинчи иқлимни кўрсатади, биринчи ва иккинчи иқлимлар аҳолиси иссиқ ҳаво, шамолларнинг кўплиги, Қуёшнинг кучли ёруғлик сочиши, тафти сабабли териси қора, сочи жингалак бўлади. Яъни Хоразмий атроф-муҳитнинг инсон танасига таьсирини амалиётдаги аниқ далиллар билан исботламокда.
Учинчи иқлимда эса оқ танлилар ҳам, қора танлилар ҳам аралаш учрайди, чунки Қуёшнинг тафти илгариги иқлимлардагидек кучли эмас, ёруғлик ҳам қияроқ тушади. лекин иккинчи иқлимга яқинлик ҳисобига инсонларнинг сочлари жингалак, таналари кичик ва кучсизроқ, буғдойранг бўлади.
Хоразмий инсон учун энг қулай иқлим сифатида тўртинчи иқлимни кўради. Чунки бу иқлим жойлашув бўйича ҳам, ҳарорат буйича ҳам мўтадил ҳисобланади: жуда иссиқ ҳам, шиддатли совуқ ҳам эмас, тўрт фасл ўз ўрнида келади. Ўсимлик, мева-чева, деҳқончилик яхши бўлганлигидан инсонлар яшаши учун зўр шароит мавжуд булиб, маданият, илм-фан асосан бу ерларда юксак тараққий этади. Муҳитнинг мўтадиллиги туфайли турли иқлимлардан шу ерга келганларнинг аҳволлари яхшиланади. Бу иқлим аҳолисининг териси оқ ва қора оралиғида, асосан буғдойранг, чучук сув ҳам кўп бўлади. Хуллас, Хоразмий бу ерда ҳам яхши шароит: мўтадил об-ҳаво, чучук ва тоза сув, сифатли озуқалар сабаб инсоннинг хаёт фаолияти яхши бўлиши, бу орқали илм-фан, маданият юксалишини яна бир бор кўрсатиб бермокда.
Бундан шимолдаги иқлимларда ҳаво совуқ, Қуёш тафти камлиги туфайли инсонларнинг териси оқ, кўзлари кўк, сочлари силлиқ ва текис, таналари юмшоқ бўлади. Яшаш қийинлиги, оғир шароит сабаб шимолий минтақаларда инсонлар анча бақувват ва чидамли, бироқ намлик ва чучук сувнинг етарлилиги туфайли таналари хўлроқ ва мулойимроқ бўлади.
Хоразмийнинг бу қарашларидан инсон еб-ичадичан нарсалар сабаб ҳам тана тузилиши ўзгариши бундан 1200 йил олдин ўз исботини топиб турибди. Яъни ўсимлик, мева-чева яхши ўсадиган жанубий минтақаларда гўштни камроқ еб, қолган эхтиёжларни ўсимлик маҳсулотлари билан қондирадиган инсонларнинг танаси ингичка ва кичикроқ, юқори ҳарорат ва иссиқ шамоллар туфайли шимолдагиларга нисбатан қуруқроқ, лекин чайир бўлиши аниқлашмоқда. Совуқ шимол томонларда ўсимлик кам ўсганлиги сабаб гўшт кўп ейилиб, инсон танаси баҳайбат ва бақувват, сув ва намликнинг мўллиги туфайли эса ҳўлроқ ва мулойимроқ бўлиши ҳам исботланмоқда.
Буларга асосланиб Муҳаммад Хоразмий инсоннинг физиологияси, яъни ҳаёти, ўсиши, ташқи кўриниши, тана тузилиши у яшаётган муҳит, у ейдиган-ичадиган нарсаларга боғликлигини илк бор исботлаб берган туркистонлик олим эканлигини айтишимиз мумкин.
Манба: Муҳаммад Хоразмийнинг "Мажистийнинг қисқартмаси китоби" асари
@ufq_horizon