Тўрақўрғон тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Ж.Хусайнов томонидан "Ермасжид" маҳалласида содир этилган енгил тан жароҳати етказиш жинояти муҳокама қилинди.
Унга маҳалла ҳудудида яшовчи фаоллар, оқсоқоллар, ёшлар таклиф этилиб, содир этилган жиноят тафсилотлари эшиттирилди. Иштирокчилар мазкур ҳолатни келтириб чиқарувчи омиллар ва унинг олдини олиш мумкинлиги тўғрисида гапириб ўтдилар.
Муҳокама якунида иштирокчиларга фуқароларнинг бир-бирлари билан дўстона муносабатда бўлиши, ўз мулкларини ўзлари асраши кераклиги, жиноят содир этилиши учун шароит яратиб бермаслик, арзимаган сабаблар туфайли жанжаллашмаслик, транспорт воситаларини бошқаришда ҳушёр бўлиш тўғрисида тушунтириш берилди.