БАЛИҚ ЁҒИНИНГ ОТЛАР СОҒЛИГИ УЧУН ФОЙДАЛАРИ.
Хусусиятлари - Балиқ ёғи А, D3 ва E витаминлари, ёғ кислоталари, йод, бром, фосфор ва олтингугуртнинг органик бирикмалар кўринишидаги табиий манбаи ҳисобланади.
Балиқ ёғи жуда осон оксидланади ва эмульсияга учрайди, шу икки хосса туфайли у барча ёғлар ичида энг кўп сўрилади ва организмга энг кўп ўзлаштирилади.
Балиқ ёғини мунтазам истеъмол қилиш қон ёпишқоқлиги ва тромб ҳосил бўлиш хавфининг пасайишига олиб келади, томир кенгайтирувчи таъсир кўрсатади.
Бу хоссалар айниқса атеросклероз билан зарарланган томирларда микротсиркулятсияни яхшилайди. Балиқ ёғи минерал моддалар алмашинувига таъсир кўрсатади, қон тромботситлари ишлаб чиқарилишини тартибга солади, иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, ҳайвонларнинг ўсиши ва ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Витамин А етишмовчилиги, рахит, остеомалятсия, сурункали инфекциялар, анемия, аллергия, меъда-ичак касалликлари, меъда яраси, жинсий бузилишларни олдини олиш ва даволашда қўлланилади.
Умумий мустаҳкамловчи восита сифатида, шунингдек, жароҳатларнинг битишини ва суяк синишларининг битишини тезлаштириш учун ишлатилади.
Энергия - юқори калорияли энергия манбаи ҳисобланади. Бу шуни англатадики балиқ ёғидаги омега-3 ёғлари отларда асабийликни олдини олади ёки бошқариш қийин бўлиб қолмайди. Балиқ ёғи углеводларга нисбатан 2,5 баробар кўпроқ энергия беради.
Жисмоий машқлардан кейин отлар организмини сезиларли даражада тез ва табиий йўл билан тикланишига хизмат қилади.
Туёқларнинг бутунлиги- Балиқ ёғи таркибидаги Омега-3 ва омега-6 туёқларнинг соғлом ўсиши ва мустаҳкамлигига ҳисса қўшади. Омега-3 қўшилган қўшимчалар отларда ламинитни (халқ тилида-ем тушиши) даволаш жараёнларида ижобий таъсир қилади.
Хазм тизими- Балиқ ёғи таркибидаги Омега-3 ошқозон-ичак яраларини олдини олиш ва даволаш ҳамда хазм тизимида микофлорани яхшилашга хизмат қилади.
Тайёрлади: Вертеринария врачи Собитжон Туляганов
Kanalga qo'shiling👉👉👉 https://t.me/Tulporvet