Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши Оиша разияллоҳу анҳонинг ҳузурларига кириб: Эй мўминларнинг онаси! Бир киши кечаси кўп ухлайди, кам намоз ўқийди, бошқа киши эса, кўп намоз ўқийди ва кам ухлайди. Қайси бири сизнингча энг яхшиси?-деб сўради. Оиша разияллоҳу анҳо: мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан сиз сўраган нарсани сўраганимда, у зот: энг ақли расоси яхши, деганлар. Шунда мен: Ё Расулуллоҳ, мен сиздан уларнинг ибодатлари ҳақида сўраяпман, дедим. Шунда у зот: Эй Оиша, улар қиёматда ақлларидан сўраладилар, ким ақллироқ бўлса, ўша киши дунё ва охиратла энг афзалидир – деб жавоб бердилар, дедилар.
https://t.me/tuhur
https://t.me/tuhur