Ҳар бир қизга уни гўзал, жозибадор ва маҳлиё деб мақташлари ёқади.
Аммо савол туғилади: гўзаллик нима?
Гўзаллик — бу упа, рўмолча, крем, лаб бўёғи ва кўз бўёғими?
Ёки сочнинг ранги, узунлиги, турмача шакли, кўкракнинг ўлчами, белнинг айланаси, оёқларнинг чиройли шакли, юзнинг ўткир чизмаларими?
Гўзаллик — фақат кийим, парик, сумка, туфли ёки кўзойнакми?
Аёллар шундай деб ўйлашади.
Аёллар доимо ўз ташқи кўриниши, ўлчамлари, кўз ва лаблар атрофига чизилган нақшлари ҳақида ўйлайди.
Улар гўзалликни юзда чизиш мумкин, деб ўйлашади. Турли пардозлар ва аксессуарлар орқали гўзаллик яратиш мумкин, деб ишонишади. Аммо улар унутмасинларки, бунинг ҳаммаси фақат сиртқи бўёқ.
Бу бўёқ бир ювинишда ёки терлаган пайтда ювилиб кетиши мумкин. Ҳатто бу сунъий гўзаллик эркакларни ҳайратга солиши мумкин, аммо у доимий бўлмайди.
Ҳатто аёлнинг тенгсиз жисмоний ўлчамлари ҳам туғруқдан кейин ўзгариши мумкин.
Ташқи гўзаллик доимо йўқ бўлиб кетади. У фақат битта "қопқон" ролини ўйнайди. Чирой аёлга эркакни ўзига жалб этиш учун берилган вақтинчалик ҳадиядир.
Шунинг учун, аёлнинг гўзаллиги ҳақида ҳукм чиқаришдан аввал унинг ички хусусиятлари, руҳий дунёсига назар солинг. Гўзаллик — бу одоб-ахлоқ, поклик ва меҳрибонлик.
Гўзаллик — бу меҳр-шафқат, муҳаббат, оналик туйғуларига бой қалб.
Инсонийликнинг юксак даражаси — ўз тилини, қўлини, қалбини ва ҳатто тасаввурларини пок сақлай олиш. Буларнинг ҳар бири гўзалликнинг алоҳида бир кўриниши.
Шунингдек, яхши хулқ-атвор, сабр-тоқат, кечиримлилик ва оддийлик — гўзалликнинг ажралмас қисмларидир. Нозик, сезгир руҳ, очиқ ва ростгўй табиат ҳам гўзалликнинг белгиларидир.
Энди тасаввур қилинг, ташқи жиҳатдан гўзал бўлган аёл ёмон хулқли, маккор, ёлғончи ва дунёвий қизиқишларга тўла бўлса, унинг юзининг гўзаллиги қандай аҳамиятга эга?
Қандай қийматга эга, агар жозибали лаблардан фақат заҳарли сўзлар чиқса? Ёки чиройли оёқлар қўпол ҳаракатлар учун ишлатилса? Ёки ясанган сочлар остида ақл бўлмаса?
Агар бир аёл ҳақиқий гўзалликка эга бўлса, уни фақат ташқи кўриниш билан эмас, балки унинг шахсияти, маънавияти ва руҳий олами билан баҳолаш керак.
Шунинг учун аёлга ҳукм чиқаришда фақат кўзлар билан қараманг, балки ақлингиз билан кузатинг. Чунки ташқи кўриниш қўпол хато қилиши ёки хаёлнинг қурбонига айлантириши мумкин.
Биринчи қарашдаги гўзал кўриниш чалғитувчи бўлиши мумкин. Бундай пайтда ҳислар тўлқини ва ҳаяжон ботқоғи остида кўриш қобилияти йўқолади. Шунда ҳатто маймунсимон юзлар фариштасимон бўлиб кўриниши мумкин.
Аёл — бу китоб. Уни аввало ақлингиз билан ўқинг, ташқи муқовасига қарамасдан, ичида нима ёзилганини тушуниб олинг.
Ҳиссиётлар ўрнига танқидий фикрлаш усули билан яқинлашинг. Акс ҳолда, гўзал кўриниш билан ниқобланган асл ҳақиқатни кеч англашингиз мумкин.
Аёллар бунга йўл қўймаслик учун ақл билан ҳаракат қиладилар ва сизни аввало ошиққа айлантириб, ақлингизни йўқотишингизга ҳаракат қиладилар.
Шундай қилиб, кўпгина эркаклар ҳақиқатни жуда кеч англайдилар. Ҳақиқатни англаганлар эса фалсафий йўналишга бурилиб, "гўзаллик" ҳақида ўйлай бошлайдилар ва гўзалликнинг ўзига ошиқ бўлиб кетадилар.
Аммо ҳатто бундай фалсафий инсон ҳам аёлнинг ақлли ҳаракатларидан четда қолмаслиги мумкин. Чунки аёллар ҳар доим ўзлари билан бирга "алоҳида қўшимча китоб" олиб юришади...
Доктор Мустафа Маҳмуднинг "Шайтон ҳукм суради" асаридан "Тузоққа тушиш" парчаси
https://t.me/tuhur