Репост из: Raqobat qo‘mitasi
ТОЗАЛАНГАН ЁҒ МАҲСУЛОТИНИ ХАРИД ҚИЛИШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ КЕРАК?
✈️ Тозаланган, яъни рафинацияланган ва дезодорация қилинган ёғ маҳсулотини харид қилишда унинг ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддатига диққат бериш зарур. Маҳсулотнинг яроқлилик муддати ЎзДСт 2824:2014 стандартига кўра 4 ой, ГОСТ 1129-2013 бўйича эса 6 ой қилиб белгиланган. Агар муддатни узайтириш талаб қилинса, бу ишлаб чиқарувчи томонидан фақат ваколатли органларнинг ижобий хулосалари асосида амалга оширилади.
✈️ Шунингдек, яроқлилик муддатини аниқлашда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг талаблари асосида маҳсулот лабораторияда синовдан ўтказилган бўлиши шарт. Агар бундай синовлар амалга оширилмаса, муддатни узайтириш қонунга зид ҳисобланади.
✈️ Рақобат қўмитаси томонидан 2024 йилда ваколатли органнинг ижобий хулосасисиз рафинацияланган ёғ маҳсулотининг яроқлилик муддатини 12 ой қилиб белгилаш ҳолатлари аниқланиб ишлаб чиқарувчиларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди ва кўрсатмалар берилди.
✈️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сонли қарорига асосан, сотувчи қуйидаги маълумотларни харидорга етказиши шарт: маҳсулотнинг техник регламентлар ва стандартларга мувофиқлиги, асосий истеъмол хоссалари ва, зарур ҳолларда, мувофиқлик сертификатлари.
Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига кўра:
🟡1-модда: Товар, иш ёки хизматнинг нуқсони – уларнинг норматив ҳужжатлар, шартнома талаблари ёки одатдаги сифат талабларига номувофиқлигидир.
🟡6-модда: Ишлаб чиқарувчи (сотувчи) истеъмолчига товар, иш ёки хизмат ҳақида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот тақдим этиши шарт.
🟡12-модда: Агар товар ёки хизмат истеъмолчининг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказса, ишлаб чиқарувчи сабабларни бартараф этиб, ишлаб чиқаришни ёки сотувни тўхтатиши ва зарарли товарни муомаладан чиқариши лозим.
🟡13-модда: Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли:
- Товарни худа шу ёки бошқа маркадаги сифатли товарга алмаштириш.
- Нуқсонларни бепул бартараф этиш ёки харажатларни қоплаш.
- Нархни камайтириш ёки шартномани бекор қилиш.
🟡17-модда: Нуқсонли товар учун истеъмолчига тўланган пул қайтарилиши шарт, бунинг шакли олдинги тўлов шаклига мос келиши лозим.