Тошкент вилояти судлари | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Тошкент вилояти судларининг расмий канали
Официальный канал Ташкентских областных судов

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг ажрими билан фуқаро А.Эгамбердиевга нисбатан Жиноят кодекси 122-моддасининг 1-қисми билан юритилган жиноят иши ЖПК 84-моддаси 1-қисмининг 8-бандига асосан етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланганлиги ва жиноят оқибатлари бартараф этилганлиги cабабли айблилик масаласи ҳал қилинмасдан тугатилди.


Сайт I Telegram I


"Ўзбекистон" радиоканалининг "Оқшом тўлқинларида" информацион дастурида Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг судьяси Хайринисо Ибодуллаева билан интервью


Сайт I Telegram I


Воқеликка янгича нигоҳ билан қаровчи, табиат, жамият ва кишилар ҳаётида юз бераётган ўзгаришларни синчковлик билан кузатувчи, айни пайтда ёшликка хос ҳайрат ҳиссини сақлаб қолган зукко шоир.

Тошкент вилоят судида ўтган маърифат соати Ўзбекистон халқ шоири, публицист Хуршид Давроннинг ҳаёти ва ижодига бағишланди.
Хуршид Даврон нафақат шеърият, балки насрий жанрда ҳам самарали ижод қилди. Ўтмишдаги тарихий сиймолар ҳаёти ва фаолиятини ўрганиб, улар ҳақида «Самарқанд хаёли», «Соҳибқирон набираси», «Шаҳидлар шоҳи» каби тарихий-маърифий киссаларни яратди.
Хуршид Даврон Самарқандда Амир Темурнинг 660, Улуғбекнинг 600 йиллигига, Парижда «Одеон» театрида Бухоро ва Хиванинг 2500 йиллигига бағишлаб ўтказилган театрлаштирилган томошалар, «Темурнома» видеофильми, «Бухоройи шариф» телефильми сценарийлари муаллифи. Шарқ ва Ғарб шоирларининг асарларидан иборат «Қирқ бир ишқ дафтари», «Денгиз япроқлари» тўпламларини ўзбек тилига таржима қилган.Тадбирда шоир ҳаёти ва ижодига оид видеоролик намойиш этилди.


Сайт I
Telegram I


"Ўзбекистон-24" радиоканалининг "Хабарлар" информацион дастурида Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг судьяси Хайринисо Ибодуллаева билан интервью


Сайт I Telegram I


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Меҳнатга муносиб рағбат

Тошкент вилоят судининг "Ибратли судья"си номига лойиқ кўрилган фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг раиси Равшан Абдуазимовга мазкур мукофот тантанали равишда топширилди.


Сайт I Telegram I


📣 “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун www.uzbekistan2030.uz порталига жойлаштирилди.

❗️Давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилаётган айрим муҳим чоралар билан қуйидаги инфографикада танишишингиз мумкин.

Лойиҳа 2025 йил 22 январга қадар кенг жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади.

🫂 Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этишга чорлаймиз. 🔈


Репост из: Олий суд | Расмий канал
Олий судда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Олий суд раиси Бахтиёр Исломов судья ва суд ходимларини самимий қутлар экан, кейинги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Халқ ва армия – бир тану бир жондир” деган эзгу ғоя ўзининг ҳаётий ифодасини топаётганини таъкидлади.

Қайд қилинганидек, буни Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини ошириш, ҳарбий қурилиш соҳасини тубдан модернизация қилиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида миллий армиямизда чуқур ўзгаришлар юз бераётгани, унинг сафларида хизмат қилиш том маънода шон-шараф ишига айланиб бораётгани мисолида яққол кўриш мумкин.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинчлиги, эркин ва фаровон ҳаётининг мустаҳкам кафолати бўлган миллий армиямиз олиб борилаётган туб ислоҳотлар натижасида ҳар қандай хавф-хатардан ватанни ҳимоя қила оладиган қудратли, тезкор ва самарали кучга айлангани алоҳида эътироф этилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан байрам санаси муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи давлат мукофотига муносиб деб топилиб, уларнинг орасида судьялар ҳам бор.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси Нишанмурод Мирзаалимов ва Самарқанд ҳарбий судининг раиси Баҳриддин Ахмедов - “Содиқ хизматлари учун” медали, Хоразм вилояти маъмурий судининг раиси Жамила Султанова - “Шуҳрат” медалига сазовор бўлиб, бугун уларга давлат мукофотлари тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, байрам тадбирида суд фахрийлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди судья ва ходимлари Олий суд раисининг Фармойиши билан таъсис этилган “Бенуқсон хизмати учун” кўкрак нишони билан тақдирланди. Ҳарбий судларнинг бир гуруҳ ходимларига қимматбаҳо совғалар топширилди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram






Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган билдириш юзасидан

Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг 2024 йил 18 октябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар «EURO GLOBAL ASPHALT» МЧЖ апелляция шикояти бўйича 2-1105-2403/7642-сонли фуқаролик иши келиб тушган.

Суднинг 2025 йил 09 январдаги ажрими билан “Адолат” ахборот тизими орқали текширилганда жавобгар томонидан суд харажати тўланмаганлиги, апелляция шикоятининг асли ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига қараб кўчирма нусхалари ва жавобгар «EURO GLOBAL ASPHALT» МЧЖ қонунда белгиланган муддатда апелляция шикояти билан мурожаат қилмаганлиги сабабли шикоят қайтарилган.

Бундан ташқари, Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг иш юритувига даъвогар Тошкент вилояти Давлат меҳнат назорат инспекцияси Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторининг Сагатов Гайрат Миршакирович манфаатида иш ҳақи ва кечиктирилган ҳар бир куни учун компенсация ундириш ҳақидаги фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг 2024 йил 18 октябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар «EURO GLOBAL ASPHALT» МЧЖнинг апелляция шикояти келиб тушган.

Суднинг 2024 йил 16 декабрдаги ажрими билан “Адолат” ахборот тизимидан текширилганда жавобгар томонидан суд харажати тўланмаганлиги сабабли шикоят қайтарилган. Эътиборлиси, айни шу ажримдаги техник хатолик сабаб, “Юқоричирчиқ туманлараро суди” ўрнига “Ўртачирчиқ туманлараро суди” ёзилганлиги маълум қилинади.


Сайт I Telegram I


Тошкент вилояти суди ҳамда вилоят маъмурий суди жамоалари барча юртдошларимиз ва ҳарбийларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этади


Сайт I Telegram I

Показано 11 последних публикаций.