Баҳори буғдой, арпа ва сулини ўғитлаш: Самарали ҳосил учун тавсиялар 🌾
Баҳори дон экинлари ичида баҳори буғдой камроқ етиштирилса-да, унинг экилиши ва парвариши муҳим аҳамиятга эга. Сули эса тупроқ унумдорлигига унча талабчан бўлмагани сабабли, турли шароитларда яхши ўсади. 🌱
✔️ Тупроқ ва озиқ моддалар
Баҳори буғдой ва арпа мўътадил унумдор тупроқларда яхши ўсиб-ривожланади. Улар озиқ моддаларини асосан найчалаш ва бошоқланиш даврларида кўпроқ ўзлаштиради.
✔️ Азот – асосий озиқ элементи
Азотли ўғитлар баҳори дон экинлари учун энг муҳим ҳисобланади. Тўғри озиқлантириш орқали гектаридан 3,5—4,0 т ҳосил олиш мумкин. Баъзи ҳолларда, барги орқали мочевина билан озиқлантириш дон сифатини оширади.
✔️ Оғир ва енгил тупроқлар учун тавсиялар
🔵 Оғир тупроқлар – иссиқлик режими яхши бўлмаган ҳолларда ҳосилдорлик пасаяди.
🔵 Енгил тупроқлар – калийли ўғитлар муҳим аҳамиятга эга.
✔️ Фосфор ва калий меъёрлари
Барча тупроқ-иқлим шароитларида гектарига 10 кг фосфорни суперфосфат ёки аммофос шаклида қўллаш тавсия этилади.
✔️ Озиқ моддалар сарфи (1 т дон учун):
🔵 Баҳори буғдой – 38 кг азот, 12 кг фосфор, 25 кг калий
🔵 Арпа – 27 кг азот, 11 кг фосфор, 24 кг калий
🔵 Сули – 30 кг азот, 13 кг фосфор, 29 кг калий
✔️ Беҳтарин натижага эришиш учун тавсиялар
🔵 Беда ва дуккакли-дон экинларидан кейин экилган баҳори дон экинларининг азотли ўғитларга эҳтиёжи камаяди.
🔵 Озиқ моддаларининг катта қисми суперфосфат ёки аммофос шаклида кузда шудгор вақтида қўлланилиши тавсия этилади.
🔵 Суғориладиган ерларда азотни 30—40 кг/га миқдорида қўшимча бериш мумкин.
Манба
😎 TELEGRAM / 🤑 SAVOLLAR / 📱"TOMCHI" MI / 😎 YOU TUBE / 😎 FACEBOOK