Тергов судьяси томонидан тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимоя қилинадиМаълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июндаги қарорига мувофиқ 2025 йил 1 январдан бошлаб жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозимини киритиш белгиланган эди. Жорий йилдан фаолият бошлаган тергов судьялари қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлаш, фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини суд йўли билан самарали ҳимоя қилиш каби йўналишларда фаолият олиб бормоқда.
Яқинда Амударё туман Ички ишлар бўлимининг мажлислар залида Жиноят ишлари бўйича Амударё туман судининг тергов судьяси Донахон Юсупова бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.
Давоми:
https://amunews.uz/news/10289https://t.me/tinishliq_saqshisi