Элчи
Одатда давлат бошлиқлари бошқа бир давлатга ташриф буюришдан аввал уларнинг элчилари боради. Элчилар мезбон давлат вакилларига давлат раҳбарининг қачон келиши, ташрифининг мақсади, муҳокама қилинадиган масалаларни маълум қилади. Элчиларга қилинган муомалага кўра давлат
бошлиқларининг муомаласига баҳо берилади. Яъни элчиларнинг икром қилиниши давлат раҳбарига иззат-икром кўрсатиш билан баробар, аксинча элчига нисбатан бепарволик, бехурмат муносабатда бўлиш давлатга нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади. Элчининг ўлдирилиши ўша давлатга уруш эълон қилганликнинг белгиси эканлиги ҳам ҳаммага маълум…
Ойларнинг султони Рамазоннинг меҳмон бўлиб келишига саноқли кунлар қолди. Унинг элчиси шаъбон эса бизни оз фурсатда тарк этади. Рамазоннинг элчисини қандай қарши олдик?! Унга ўзи муносиб бўлган хурматни кўрсата олябмизми, эхтиром билан кузатишга тайёрмизми?! Ҳали ҳам фурсат бор. Рамазон тадоригига имкон бор!
Аллоҳ таоло барчамизни Рамазонга соғ-саломат, иймон бутунликда, эътиқод мусаффолигида, юзимизни ёруғ қилиб етказсин ва уни чиройли ўтказиб ютуқлар билан чиқишимизга муваффақ қилсин!
✨