Фильтр публикаций


Абу Жаҳл бир мушрикка қараб айтган экан:
“Бу Муҳаммадни туғилганидан бери таниймиз, бирор марта ёлғон гапирмаган. Бу ҳақиқий пайғамбар. Аллоҳ бунга ҳақиқатда Қуръон нозил қиляпти,” деб.
Мушрик айтган экан:
“Нега унда иймон келтирмайсан?”
Абу Жаҳл: “Мени обрўйимга тўғри келмайди, мен ундан устунман,” деган эканлар.

Абу Жаҳлчалик пайғамбаримизни танимаймиз.

932 0 12 5 55

Муҳаббат амал талаб қилади..


Сизга зулм қилинса, албатта зулм билан ўч олманг. Жаҳаннамга иккалангиз ҳам сиғасиз. Яхшилик билан жавоб қайтаринг, Жаннатда иккалангиз ҳам сиғасиз.


Шу китобда ёзиладики:

XIX аср бошларидан тортиб, биз яшаб турган давргача Туркистонда ўқиш-ўқитиш ишлари умуман издан чиқиб кетди. Бир замонлар дунёга Абу Али ибн Сино, Форобий, Маҳмуд Қошғарий, Тафтозоний каби ҳаким ва олимларни берган Туркистон кейинги асрларда жоҳилиятга юз тутди. Аҳир юқорида номлари зикр этилган фузалолар ҳам ўша эски мактаб, мадрасаларда таҳсил олишган эмасмиди?! Бурунги мадрасаларда этиқод, имло, хуснихат, илм ҳисоб, тарихи Ислом, жуғрофия, ҳандаса, ҳайъат каби диний ва дунёвий билимлар ўқитилмаганми?! Акс ҳолда, Хоразмий осмондан тушмаган эди-ку!

Айтмоқчиманки, советлар даврига келиб бу ҳолат янада баттарлашди. Янгича мактабларда динга қарши тарғибот олиб борилса, қадимий мактабларда «кўр қориликка» ўқитилди, холос. Шундай қилиб, бизнинг мактаб ва мадрасаларда на динни чуқур тушунадиган мударрис, на фанни биладиган ўқитувчи бор эди. Маълумки, илгаридан Туркистонда мактаб ва мадрасалар вақф ерлари ва моллари ҳисобидан таъминланган. Туркистон вақфлари мусулмонлар томонидан дин, маърифат ва маданиятлари учун кўпайтирилиб борилган. Кейинги замонларда ана шу миллий сармоянинг эгалари чиқиб, ерлик халқ доимо жаҳолатда қолиб, кул бўлиб туришларини истадилар. Улар қайси йўл билан бўлмасин мустамлакачиларга хизмат қилишди.


Аллоҳ учун қилинган амалга, Аллоҳ мукофот беради.

Банда учун қилган амалингизни Аллоҳдан сўраманг. Қиёматда одамлар кўрсин деб қилган амалингизни Аллоҳ сизга кўрсатиб, “Бор, ўша бандаларга”деса, нима дейсиз?


Аллоҳ таоло эркакни шундай яратганки, у аёлда заифликни кўрган сари унга пушти паноҳ бўлади. Аёлда қувватни кўрган сари ундан қўлини тортади.

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид


Репост из: الشيخ حسين البخاري
Намойиш

Халойиқ бир куни кўтардилар бош,
Чиқдилар ҳайқириб бари қари-ёш.
Ҳуқуқ, талабларин қўйди раисга,
Шотирлар чопдилар тезкор мажлисга.
Дедилар: “Гўё халқ жаннат истайди!”
Раис бир пас ўйлаб, сўнг қарор берди:
“Демак, халқ қолмоғи керак камбағал,
Жаннатга камбағал кираркан аввал!”.

Ҳусайнхон Бухорий


Табассумни суннат деган бенамозларни кўрдим..


Китоб ўқишни кундалик одатга айлантирсангиз, сизни ажойиб ўзгаришлар кутади:

– Мия фаол тарзда ишлашни бошлайди.
– Дунёқараш кенгаяди.
– Фантазия ривожланади.
– Луғат бойлиги ва саводхонлик даражаси ошади.
– Китоб стрессдан халос этади.
– Хотирани мустаҳкамлайди.
– Альцгеймер касаллигининг олдини олади.
– Ижодий фикрлаш қобилиятини оширади.
– Уйқу сифатини яхшилайди.


!!


Улар - …


Ҳурриятга эришиш учун оввал жаҳолатдан юз ўгириш лозим.


Ишқ қалбни шундай сокин бир дарё қилади-ки, унда фақат Ҳақнинг жилолари акс этади..

2k 0 13 1 70

Ишқ эркакка ярашар, аёл зотан ишқдир..


Суҳбатлашаётганда вақт деган тушунчани унутиб юборадиган суҳбатдошларимни йўқотишдан қўрқаман.


Ер юзида жамики инсон сизга нисбатан ёмон гапириб, туҳмат қилса ҳам, сиз Аллоҳнинг каломидан бир оятга амал қилинг, шу кифоя. Аллоҳнинг каломига амал қилсангиз, шаънингизни Аллоҳ ҳимоя қилади, инсонлар эмас.


#kitobdan

Сусий роҳматуллоҳи аълайҳ айтади: «Ихлос — ихлоснинг кўринишини йўқотишдир. Ким ўз ихлосида ихлосни кўрса, ихлоси ихлосга муҳтож бўлади.


Ражаб ойи кирганда Расулуллоҳ ﷺ:

اللهم بارك لنا في رجب وشعبان وبلغنا رمضان

Аллоҳим, Ражаб ва Шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни Рамазон ойига етказгин!
деб дуо қилганлар.

Имом Байҳақий ва Имом Табароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар


Uyida yoshi ulug’lar bor, chaqaloqlari bor. Kasallari bor..

Onalar chaqaloqlarini ovutib o’tirish bilan band. Kattalar insof so’rash bilan.

Osmonda nima ayb?

2.3k 0 14 10 73

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Ислом дини неъмат қилиб берилди. Макка мушриклари эса Расулуллоҳ алайҳиссаломга турли туҳматлар қилишди: “Бу – девона, шоир,” ва яна бошқа бўҳтонлар айтдилар. Улар Росулуллоҳни гапларини қабул қилмадилар.

Биз киммизки, динни ўйинчоқ қилиб ташладик?

Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 1 ёшларидан то ваҳий келгунларига қадар Макка мушриклари улар биздан кўра яхшироқ таниган ва қаттиқ ишониб, “Муҳаммад Амин” деб атаган эдилар.

Ваҳий келгач, Аллоҳнинг каломини етказдилар. Шу билан бирга мушриклар уларни “шоир” деб чиқарди, “ўзидан тўқияпти” деб туҳмат қилишди. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиш ва ёзишни билмас эдилар. Умрларида бирор марта шеър тўқиб ёки шеър ўқиб кўрмаган эдилар.

Нафсига қул бўлган мушриклар ҳақни қабул қилмадилар.

Показано 20 последних публикаций.