Солиқ тўламаётган қурилиш компанияларига чора кўриш масаласида Қозоғистондан ўрнак олиш керакдир?
Қозоғистон бош вазири улкан айланмаларга эга бўлган, лекин мувофиқ даражада солиқ тўламаётган йирик компанияларни қаттиқ танқид қилган. Бош вазир танқид қилган компаниялар қаторида BI Group, BAZIS каби йирик қурилиш компаниялари ҳам саналган. Солиқдан қочиш учун турли схемаларни қўллаётган компанияларга тез орада солиқчилардан қўшимча солиқ тўлаш ҳақида хабарномалар бориши ва қаттиқ гаплашилиши айтилган.
Шовқини, ўзбошимчалиги ва кибри оламни оладиган қурилиш компанияларининг лозим даражада солиқ тўламаслиги Ўзбекистон учун ҳам хос бўлган ҳолат. Қурилиш бизнесининг солиқ тушумларидаги ўрни умуман мутаносиб эмас. Йирик солиқ тўловчилар рўйхатида биронта қурилиш компанияси ёки девелоперларни кўрмайсиз. Лекин тўланмаган солиқ қарзлари триллионларни ташкил этади. Энг кўп қурилиш бўлаётган Тошкент шаҳрининг ўзида тўланмаган солиқ қарздорлиги 400 млрд.сўмдан ошиб кетган (охирги 11 ойда 4 карра ошган).
Яширин иқтисодиёт ва "оптимизация" схемалари айнан қурилиш соҳасида авж олган. Соҳа коррупцион даромадларни ювиб айлантирадиган тармоққа айланиб бормоқда (балки шунинг учун ҳам эркалатиб юборилган).
Қурилиш ташкилотларидан тўловни тижорат банки орқали амалга ошириб сотиб олган фуқароларга тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасининг бир қисмини “кэшбек” сифатида қайтариш соҳани оқартира олмайди. Чунки муаммо пул оқимларининг чиқишида эмас, киришида пайдо бўлади.
Шунинг учун, балки қозоқ қардошлардан ўрнак олиб, қаттиқроқ чора ва ҳаракатларга ўтиш пайти келгандир?