Депозитлар эса юқори суръатда ўсмоқда
Декабрнинг ўзида банкларнинг жами депозит портфели 11,3 трлн.сўмга ўсиб 308,7 трлн.сўмга етган. Жами депозитларнинг йиллик ўсиши 27,7%ни, шундан омонатларнинг ўсиши 41,8%дан иборат бўлган. Ташқи ресурсларнинг қимматлашгани ва марказлашган давлат ресурсларининг қисқара бошлагани фонида, 2024 йилда давлат банклари ҳам хусусий банклар ҳам депозит, айниқса омонатлар учун фаол курашишган.
1 трлн.сўмдан кўп омонат қолдиғига эга банклар сони 23тага етган. Лекин 70%дан кўп омонатлар ҳажми 10тагина банкда жамланган.
Декабрда Ўзсаноатқурилишбанк (+1,9 трлн.сўм), Капиталбанк (+1,4 трлн.сўм) ва Ипотекабанк (+1,3 трлн.сўм) энг кўп депозит жамғаришган.