Ўзбекистонликлар насия таклифларининг пулдаги тўлиқ қийматини билишганида "рассрочка"га муносабати ўзгарган бўларди
Фарҳоджон жуда тўғри масалани кўтараяпти. Жуда кўп ўзбекистонликлар насия савдо ёки бошқа бўлиб тўлаш таклифлари орқали сотилаётган товарларнинг тўлиқ қиймати пул нархи нуқтаи назаридан қанчага тушишидан хабардор бўлганларида истеъмол бозоримизда кўп эврилишларга гувоҳ бўлган бўлардик.
Афсуски, Марказий банк фақат банкларга нисбатан кредитнинг тўлиқ қийматини очиқлаш талабини қўяди. Бундай талаб турли кўринишларда товар кредити таклиф этаётган дўкон ва платформаларга нисбатан жорий қилинмаган.
Бугун ҳар жойни эгаллаган онлайн ва офлайн кўринишда насия ва бўлиб тўлаш шартларидаги таклифлар ҳуқуқий жиҳатдан товар истеъмол кредитларидир. Товар истеъмол кредити бўйича қарздорликнинг тўлиқ қийматини очиқлаш талаби ҳалигача мавжуд эмас. Қонунчиликдаги мана шу улкан бўшлиқ асосан кам даромадли, айни пайтда молиявий саводхонлиги юқори бўлмаган аҳоли тоифаларининг манипуляция қилинишига, уларнинг қарз ва мажбуриятлари юки юқори суръатда ошиб боришига йўл очмоқда. Эътибор берсангиз, юқори даромадли аҳоли вакилларини насияга ё бўлиб тўлашга товар олганини кам учратасиз. Чунки уларнинг ҳисоб-китоби бор (пули бор одамнинг доим ҳисоб-китоби бор).
Алоҳида таъкидлашим керакки, ҳеч ким насия ё бўлиб тўлаш деб ном олган ҳисоб-китоб асосидаги савдо шаклларига қарши эмас. Фақат истеъмолчилар уларга ўтказилаётган товар қарз пул нархи нуқтаи назаридан қиймати қанчага айланаётганини билишга ҳақли бўлишлари керак. Қонунчиликка бу тўғридаги талабларни киритиш вақти аллақачон келган.