Тўти Юсупова (1936 – 2022)
Ўзбекистон халқ артисти – Тўти Юсупова 1936 йил 10 Март куни Самарқанд вилоятида таваллуд топган.
1957 йилдан ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театрида фаолият кўрсатиб келган. 1970 йили "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, 1993 йили "Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвонлари билан мукофотланган. 2000 йили "Эл-юрт хурмати” ордени, 2014 йили "Фидокорона хизматлари учун”, 2020 йил «Меҳнат шуҳрати» орденлари билан мукофотланган.
1957 йилдан ўз ижодини бошлаган Тўти Юсупова юзга яқин спектакль, телерадиоспектаклларда роллар ўйнаган, ажойиб ўзбек аёллари, оналари образларини яратган.
Тўти Юсупова турли миллат аёлларининг характерларини, феъл-атворларини саҳнада катта жозиба, кучли истеъдод ва иқгидор билан ёрқин гавдалантирди.
Тўти Юсупова бағритош, қахри қаттиқ, қаттиққўл, сатанг аёлларни ҳам, сахий, меҳрибон ва муштипар аёллар ҳамда оналарни ҳам усталик билан гавдалантирувчи актрисадир.
Тўти Юсупова 2022 йил вафот этган.