Театр Арбоблари уюшмаси


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Искусство


Ўзбекистон Республикаси Театр Арбоблари уюшмасининг Telegramдаги расмий саҳифаси
https://www.instagram.com/teatrolam/
https://www.facebook.com/teatrarboblari.uyushmasi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Искусство
Статистика
Фильтр публикаций


#2025_yil_tomoshasi
#Spektakl_namoyishi

O‘quvchi bolalarga quvonch ulashildi

Andijon viloyat Yoshlar teatri bu yilda ham yosh o‘quvchilar uchun o‘z ijodiy repertuarini munosib ravishda bir-biridan qiziq va ta’sirli asarlar bilan boyitib, taqdim etishga astoydil bel bog‘ladilar.

Bugun, 21 yanvar kuni Andijon viloyat Yoshlar teatri tomonidan o‘zbek xalq ertagi asosida, Sh. Dehqonov inssenirovkasi bilan sahnalashtirilgan "Oltin tarvuz" spektakli Andijon tumani 36-umumta’lim o‘rta maktabi o‘quvchilariga namoyish etildi.

Bolalar asardagi sahna qahramonlari timsolida ezgulik, g‘urur va oriyat, halol va harom nima ekanligini idrok etish, molparastlik, adolarsizlik, xudbinlik, hasadgo‘ylikning oqibati yomonlik ila tugashi va insonni har doim to‘g‘ri yashashga chorlovchi ertak sarguzashtlar orqali iliq taassurotga ega bo‘ldilar.

Tomoshadan so‘ng, o‘quvchilarga teatr san’atkorlari tomonidan kuy-qo‘shiqlar yangradi.

Andijon viloyat Yoshlar teatr
Matbuot xizmati


@andyoshlartheatr


#Ўзбекистон_давлат_Сатира_театри
#Репертуар

22 Январь, ⏰16:00да


"ЖУЛҚИНБОЙ" спектакли

РОЛЛАРДА:


Жулқинбой – Бекзод Шайматов;

1-Актёр, Бой – Фазлиддин Очилов;

2-Актёр, Хожи почча – Зокир Абдукаримов;

Шарвон хола – Севара Ҳамроқулова;

Тошпўлат тажанг, Сувчи – Зоҳид Шомуродов;

Келин – Ойгул Эгамбердиева;

Думбул бойвачча – Жўрабек Обидов;

1 китоб ёнида – Дилхаёт Маликов;

2 китоб ёнида Нурилло Ўткиров.


☎️
(+99897)586-61-66

@satirateatri


O‘zbekiston davlat yosh tomoshabinlar teatri tomonidan har oyda maxsus xayriya tadbirlari tashkil etiladi.

Yaqinda O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi “Ijtimoiy himoya milliy agentligi” Toshkent shahar Olmazor tumani 102-sonli alohida ta’lim ehtiyojlari bo‘lgan kar va zaif eshitadigan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan maktab-internatida tomoshalar taqdim etildi.

@tyuz_uz


Репост из: Gazetalar sharhi
Ijod chashmasi_3_25.pdf
2.2Мб
«Ijod chashmasi» журналининг 2025 йил 3 (47)-сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.

✅ Журнал таҳририят томонидан тақдим этилди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/gazetalar_sharhi

❇️ Ijod chashmasi qalbingizga ilhom va mutolaa zavqini baxsh etsin!


#Tabriklaymiz

21 Yanvar – O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan artist, “Do‘stlik” ordeni sohibasi – Oliya Eshtuxtarova tavallud topgan kun. Shu munosabat bilan Jizzax viloyat musiqali drama teatri jamoasi Oliya Eshtuxtarovani muborakbod etadi.

Oliya opa Jizzax viloyat musiqali drama teatrining mahoratli, ustoz aktrisalaridan. O‘ziga topshirilgan rolni yurak qo‘ri, butun mehri bilan ijro etadi. Bir qator shogirdlarning sevimli ustozi.

Oliya opa, umringiz uzoq bo‘lsin. Shijoatingiz, mahoratingizga ko‘z tegmasin. Hamisha el ardog‘ida bo‘ling!

Jizzax viloyat musiqali drama teatrining Matbuot xizmati


21 Январь – Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрининг 1-тоифали актрисаси – Шаҳноза Нормуродова таваллуд топган кун!
Шаҳнозани бугунги таваллуд куни билан театр жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз! Актрисамизга мустаҳкам соглик, оилавий хотиржамлик, келгусидаги ишларида улкан муваффақият тилаймиз!


Ҳурмат билан –
🎭Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрининг ижодий жамоаси🎭


ФИДОЙИЛИК

Театримизда янги йил арафасида "Қорбобонинг саргузаштлари" номли эртак спектакли саҳналаштирилди. Қишки таътилга чиққан болажонларга аталган қизиқарли томоша бўлиши керак эди.
Ўша йили "Маймун" мучалига тўғри келганлиги сабабли, қаҳрамон образида маймун эди. Воқеага кўра, ёвуз кимсалар қорбобо ва қорқизни ушлаб олиб, тутқунликда сақлашади. Шунда маймун ҳинд афсоналаридаги Хонумон каби осмондан учиб келиб, саҳна ўртасига тушганча, банди қилувчиларнинг таъзирини бериш мақсадида, улар билан жанг қилади. Бош қаҳрамон жанговар санъатни намойиш қилиб, барча ёмонларни калтаклаб, ерга ағдариб, қорбобо ва қорқизни улар чангалидан халос қилиши керак. Воқеа аслида шундай содир бўлиши лозим эди. Маймуннинг осмондан учиб келиш саҳнасида у арқонга осилиб келади ва ғира-шира қоронғулик ҳосил қилиниб, арқонда эканлиги сезилмасди. Четдан қараганда, худди чиндан учиб келаётгандек тасаввур уйғотарди. Бош қаҳрамон ролини театримизнинг маҳоратли актрисаси Муқаддас Мамадалиева ижро этарди.

Батафсил


#Afisha
📆 25 yanvar, shanba
⏰Soat 17:00 da 

🎭"QOʻSH ARAVA YUKI"
🎭 KOMEDIYA (+16)

☎️+998972751441
+998973403553

@sirdaryoteatri
@dramteatr


Абдуқаюм ЙЎЛДОШЕВ

ЭС
Ҳикоя


...Бунга дудланган балиқнинг алоқаси йўқдир – кеча кечқурун еса бир туюр еб, устидан ярим стакан қайнаган сув ичди, холос. Абдимўмин роса манзират қилсаям ўзини тийди: имтиҳондан ўтиб олайлик, кейин; балки пиво билан қўшиб урармиз. Буни эшитиб кўзлари чақнаб кетган ҳамхонаси лаб-лунжини йиғиштиролмай қолди; афтидан, пиво деса ўзини томдан ташлайдиганлардан. Аммо шу болага тан бериш керак: энсангни қотирганча, пиёла-пиёла чойни ҳўриллатиб ичган кўйи телевизор қаршисида тонгга қадар қимирламай ўтириб чиқади; баъзан, эрталаб бадрафхонага боришни унутиб қўйса ё эринса ҳам кун бўйи ўша томонга қадам босмай юраверади... Балки нонушта чоғи ичган бир пиёла чойи сабабдир. Бироқ тонг саҳарда бирор нима емаса бўлмасди, ахир шу билан тушгача оғзига ушоқ ҳам ололмайди.

Батафсил


#Ўзбекистон_давлат_Сатира_театри
#Репертуар
20 Январь

✅Ўзбекистон давлат Сатира театри саҳнасида Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг "ПАДАРКУШ " асари асосида режиссёр – Жўрабек Рўзметов томонидан саҳналаштирилган спектакль томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.

📌Театрнинг маҳоратли актёрлари ўз образларини маромига етказиб ижро этишди.

ЗИЁЛИ – Ориф Ражабқулов;
ХАЙРУЛЛО – Юсуф Файзиев;
ДОМУЛЛО – Илҳом Юсупов;
АРМАНИ – Аҳрор Шарипов;
ТОШМУРОД – Муслим Нуралиев;
БОЙ – Фазлиддин Очилов;
ЛИЗА – Наргиза Нодирова.

@satirateatri


Ta’ziya

Andijon viloyat Yoshlar teatrining ustoz san’atkori, taniqli aktrisa – Barno Mirzakarimovaning otasi vafot etgani munosabati bilan ta’ziya izhor qilamiz.

San’atkorning oila a’zolari va yaqinlari hamda hamkasblariga Andijon viloyat Yoshlar teatrining ijodiy jamoasi nomidan sabr tilab, qayg‘usiga hamdardligimizni bildiramiz.

@andyoshlartheatr


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Repetitsiyalar start oldi

Bugun O‘zbekiston davlat yosh tomoshabinlar teatrida rejissyor – Malika Iskandarovaning “Zolushka” spektakli repetitsiya jarayonlari bo‘lib o‘tdi.

Aktyorlar: Bahodir Ahmedov, Ulug‘bek Rustamov, Nargiza Rustamova, Feruza Avazova, Abduvohid Sarikov, Zebiniso Qodirova, Shavkat Isroilov va boshqalar.

Oppoq ko‘ngilli, o‘z baxti uchun kurashgan qizning orzular olami, ezgulik va yovuzlik o‘rtasidagi kurash haqidagi yorqin spektaklning muxlislari bisyor.
Oldinda teatr repertuaridan bir-biridan qiziqarli va maroqli spektakllar o‘rin olgan.


Surxondaryo viloyat qoʻgʻirchoq teatri ijodiy jamoasi tomonidan 20 Yanvar kuni Shoʻrchi tumanidagi 122-sonli kar va zaif eshituvchi nogiron bolalar maktab internatida Z. Amanturdiyevaning "Musiqiy arava" shou dasturi namoyish etildi.

Surxondaryo viloyat qo‘g‘irchoq teatri Matbuot xizmati


#OAV_biz_haqimizda

ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИ

бугун энг оммабоп ахборот тарқатиш ва тарғибот воситасига айлангани ҳеч кимга сир эмас. Хўш, мутасадди ташкилот бўлмиш Маданият вазирлиги ва театрларимиз мана шу беминнат дастёрдан қанчалик самарали фойдаланяпти?
Масалан, бугун оммага танилган, кузатувчилари кўп бўлган блогерларни театрга доимий таклиф қилиш, уларнинг ижтимоий саҳифаларида спектаклнинг энг таъсирчан лавҳаларини эълон қилиб, одамларни қизиқтириш, шу соҳага ихтисослашган театр бло-герлари гуруҳини тузиш учун салгина ҳафсала бўлса, етарли.
Таҳлилларга кўра, бугун деярли барча театрлар ҳам ижтимоий тармоқларда ўз каналларига эга. Лекин уларни кузатиб борадиганлар қанча?
Бу борада Ўзбек Миллий академик драма театри пешқадам – унинг Телеграм каналидаги обуначилари сони 6 минг 639 нафарни ташкил этади. Худди шунингдек, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри – 5 минг 19 нафар, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри 3 минг 30 нафар обуначига эга.
Телеграм каналида энг кам обуначи Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театрида – бор-йўғи 60 нафар. Ундан сўнг, Қўқон шаҳар мусиқали драма театри – 79 нафар, Жиззах вилояти қўғирчоқ театри – 89, Андижон вилояти мусиқали драма театри – 125, Хоразм вилояти мусиқали драма театри – 133, Каттақўрғон шаҳар драма театри – 134, Наманган вилояти мусиқали драма театри – 162, Ўзбекистон давлат сатира театри – 177 нафар обуначига эга.
Бу рақамлар ижтимоий тармоқ имкониятларидан ким қанчалик самарали фойдаланаётганини яққол намоён этиб турибди.

Икром БЎРИБОЕВнинг «Театр – у ҳозир ҳам ибратхонами?» сарлавҳали мақоласидан.
Манба: «Жадид» газетасининг 17 январь, № 3 сони.


#OAV_biz_haqimizda

“Одамга ёрдам беринг!”

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 22 ноябрдаги “Театрларнинг жамият маданий ҳаётидаги аҳамиятини ошириш ва улар фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилояти мусиқали драма театрида таниқли адиб ва драматург Қўчқор Норқобилнинг “Одамга ёрдам беринг!” асари асосида саҳналаштирилган спектакль премьераси бўлиб ўтди.
Режиссёр Алижон Ҳасанов саҳналаштирган ушбу спектакль ўз касбини қисмат деб билган фидойи шифокор ва ҳамширалар ҳақида. Драмада юрт бошига пандемия балоси ёғилган кезларда ҳаёт-мамот синовида матонат кўрсатган тиббиёт ходимларининг машаққатли меҳнати, айтиш жоизки, ўлимни бўйнига олиб беморлар умрини сақлаб қолишга жазм қилган кишиларнинг жасорати юксак даражада ўз ифодасини топган.

Батафсил

Показано 15 последних публикаций.