Сув хўжалиги вазирига ўринбосар тайинланди.
Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорига мувофиқ Зокир Эшпўлатов Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари – Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти бош мутахассиси лавозимида фаолият юритган.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сонли қарорига асосан вазир ўринбосари – Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори зиммасига вазирлик тизимидаги қуйи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, тасдиқланган сув олиш лимитлари, графиклари ва тақсимоти асосида сув етказиб берилишини ҳамда сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, насос станциялари иш режимини тартибга солиш ҳамда электр энергияси истеъмолини камайтириш чораларини кўриш, шунингдек, туманлар “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари хизмат кўрсатадиган ҳудудда сув ресурсларини бошқариш ва ҳисобга олишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш каби вазифаларни амалга ошириш юклатилган.
Каналга обуна бўлинг:
➢ 三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot
Каналга обуна бўлинг:
➢ 三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三